Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Солиқ кодексини қўллаш масалаларини ОХС Пленуми тушунтирди

04.08.2016

Олий хўжалик суди Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 299-сон қарори билан аввал қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб топилди.

Бошқа қарорлар орасида “Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 18.06.2010 йилдаги 210-сон қарорга қатор тузатишлар киритилди.

 

Солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда қуйидаги ҳужжатлар суд томонидан далил сифатида қабул қилиниши мумкин:

 

айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажрим (қарор);

 

шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор.

 

Ҳужжатда қайд қилинишича,  агар солиқ инспекцияси томонидан молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган бўлса, солиқ тўловчи бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган муддатга риоя қилмаган тақдирда, ДСИ молиявий жаримани суд тартибида қўллаш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

 

Пленумнинг таъкидлашича, СКнинг 108-моддаси саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида, шунингдек 112-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган қоидалар фақат солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва молиявий санкцияларга нисбатан қўлланади (СКнинг 17-боби). 

 

Ушбу қоидалар қуйидагиларда кўзда тутилган молиявий санкцияларни қўллаш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда қўлланмайди:

 

Президентнинг “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон Қарорининг 3-бандида (алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда ЭКИҲнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади);

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарорининг 4-бандида;

 

СКнинг 53-моддаси олтинчи қисмида2;

 

бошқа қонун ҳужжатларида.

 

Махсус комиссиясининг хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича пенялар ва молиявий жарималарни ҳисобдан чиқариш, қарзларини (асосий суммани, пеняларни, жарима санкцияларини) тўлаш муддатини кечиктириш тўғрисидаги қарорлари давлат солиқ хизмати органининг даъво аризасини (аризани) қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўлади.

 

Комиссия қарорида кўзда тутилган муддат тугагандан кейин солиқ органи умумий тартибда янги асослар бўйича даъво тақдим қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Судларга тушунтирилдики, суд буйруғи берилганидан кейин ДСИ томонидан айни бир предмет ва айни бир асослар бўйича даъво тақдим этилса, даъво аризасини қабул қилиш рад этилади (ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 2-банди).  Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 2-бандига асосан тугатилади

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

 

 

 

 

 

1 Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2004 йилдаги 61-сон ва 14.04.2004 йилдаги 182-сон қарорлари билан ташкил қилинган ва фаолият юритади.

2 Солиқ кодексининг 53-моддаси олтинчи қисми: 

Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 839