Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

Солиқ маслаҳатчилари малака оширганлиги ҳақида Молия вазирлигини қандай хабардор қилади

03.07.2017


Молия вазирининг “Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2343-2, 2017 йил 22 июнь) қабул қилинди.

 

Солиқ маслаҳатчилари малакасини ошириш тартиби белгиланди. Эндиликда Молия вазирлигига ҳар йили 15 апрелгача қуйидагилар тақдим қилинади:

 

  • солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан – солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга оширадиган солиқ маслаҳатчилари ва солиқ маслаҳатчилари томонидан малака ошириш ўталганлиги тўғрисида ахборот;
  •  

  • солиқ маслаҳати ташкилоти штатида бўлмаган солиқ маслаҳатчилари томонидан, -  махсус малака ошириш курсларида малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатлар нусхалари.

 

Бундан ташқари, солиқ маслаҳатчилари ва улар малака оширганликлари тўғрисидаги ахборот шакли тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.