Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Суд мулк ҳуқуқини тан олмаслиги ҳам мумкин

10.08.2016

ОХС Пленумининг “Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 19.11.2010 йилдаги 220-сон қарорига янги тушунтиришлар киритилди. ОХС Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 299-сон қарори билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Агар ишни кўриш жараёнида иморатнинг ўзбошимчалик билан қурилганлиги аниқланса, суд Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан бундай иморатга мулк ҳуқуқини белгиламайди, ФК 212-моддасининг 4 ва 5-қисмларидаги ҳолатлар бундан мустасно.

 

Бунда судларнинг эътибори ФКнинг 212-моддасида шахс ўзига қарашли бўлган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкинлиги назарда тутилмаганлигига қаратилади.

 

Шахс ўзига қарашли бўлмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган бўлса, унинг бу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан, башарти мазкур участка шу шахсга қурилган иморат учун белгиланган тартибда бериладиган бўлса, эътироф этилиши мумкин.

 

Шунингдек иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Мазкур ҳолатда иморатга бўлган мулк ҳуқуқи тан олинган шахс иморат қурилишини амалга оширган шахсга харажатларини суд томонидан белгиланган миқдорда қоплайди.

 

Агар ўзбошимчалик билан қурилган иморат архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги даъвогар томонидан исботлаб берилса ёки бу ҳолат суд томонидан аниқланса, низоли иморат фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги масаласига судлар ҳуқуқий баҳо бериши лозим (Қарорнинг 12.4-банди 5-хатбошиси).

 

Шу тариқа, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморат, масалан, санитария-эпидемиология ёки ёнғин хавфсизлиги талабларига ва бошқа талабларга мувофиқ келмаса, судлар мулкка бўлган ҳуқуқни тан олишни рад этишга ҳақлидир.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег Заманов, экспертимиз.

 

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

Ўзбошимчалик билан қурилган иморат қандай қонунийлаштирилади

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 210