Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сув таъминоти тизими қайта ташкил этилади

11.11.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2015 йилдаги 306-сон Қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида сув таъминоти ва канализациянинг ишлаётган ташкилотлари негизида шаҳарлар ва туманларда филиаллари бўлган ягона «Сувоқова» давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда – “Сувоқава” ДУК) ташкил этилади.

 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

«Сувоқова» давлат унитар корхоналарининг, шунингдек уларнинг шаҳар ва туман филиалларининг намунавий тузилмаси;


ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизациялашнинг устувор вазифаларини амалга оширишни таъминлашга, тадбиркорлик субъектларини «фойдаланишга тайёр» шартларида муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш тизимини такомиллаштиришга доир комплекс тадбирлар.

 

Шундай тартиб белгиландики, унга мувофиқ техник шартларни олишдан бошлаб ўрнатиш ва сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улашгача бўлган барча тартиботлар «Сувоқова» ДУК, шунингдек унинг шаҳар ва туман филиаллари томонидан амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улашга доир барча ишлар шартнома асосида амалга оширилади. Бу ишларни амалга оширишда субпудрат асосида лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширишга ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этишга рухсат берилади.

 

Шунингдек Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, ушбу Низом 2016 йил 1 январдан кучга киради.

 

Низомга мувофиқ улаш бўйича ишлар «Сувоқова» ДУК ва уларнинг шаҳар ва туман филиаллари орқали тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Улаш бўйича ишларнинг қиймати шартнома асосида аниқланади ҳамда ташқи сув таъминоти ва канализациянинг белгиланган тартибда экспертизадан ўтган лойиҳасига мувофиқ аниқлаштирилади.

 

Қарорда шунингдек «Сувоқова» ДУК ва уларнинг шаҳар ва туман филиаллари раҳбарлари таркибини аттестациядан ўтказиш ва бутлаш бўйича комиссия ташкил этилиши назарда тутилган. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги унинг ишчи органи этиб белгиланди.

 

Комиссияга «Сувоқова» ДУК ва уларнинг шаҳар ва туман филиаллари раҳбарлари таркибини аттестациядан ўтказиш, кадрлар малакасини узлуксиз ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тегишли маълумотга ва малакага эга бўлган мутахассислар билан бутланганлигини ҳар ойда кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, зарур малакага эга бўлмаган шахсларни ишга қабул қилган раҳбарларга нисбатан чоралар кўриш вазифалари топширилди. Шунингдек «Сувоқова» ДУК мутахассисларининг малакаси ихтисосли олий таълим муассасалари негизида тизимли оширилишини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Белгиланишича, 2016/2017 ўқув йилидан касб-ҳунар коллежларида сув таъминоти ва канализация мутахассисларини тайёрлашни ташкил этилади.

 

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 743