Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тадбиркорларга барча давлат хизматлари «ягона дарча» орқали кўрсатилади

21.10.2015

Президентнинг 28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон Қарори билан тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

__________________

 

Энг муҳими ҳақида қисқача! Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилади. Ҳозирги вақтда мавжуд бўлган шунга ўхшаш «ягона дарча» хизматларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб тўхтатилади.

 

__________________

 

Ҳужжат билан марказларнинг намунавий тузилмаси тасдиқланди, шунингдек уларнинг таъминоти тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тушган маблағлар ва бошқа қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан таъминланиши белгиланди.

 

 

 

Марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

 

"ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;

 

 

рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларида шаффофликни таъминлаш;

 

 

давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик ғов-тўсиқларга йўл қўймасдан давлат хизматлари кўрсатаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш;

 

 

аризачиларга информацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультация бериш.

 

 

 

2016 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари фақат "ягона дарча" марказлари орқали амалга оширилади. Шу  Ҳужжат муносабати билан марказлар томонидан амалга ошириладиган давлат хизматлари Рўйхати тасдиқланди, вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат органлари ва ташкилотларига эса юқорида кўрсатилган санадан бошлаб Рўйхатга киритилган давлат хизматларини кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектларидан аризалар қабул қилиш тақиқланади.

 

 

Ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун марказлар 2015 йилнинг 1 ноябригача Интернет тармоғининг миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига, шунингдек бепул фойдаланиш асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига, жумладан ИДХЯП орқали уланади.

 

 

Кўрсатилган тартиб-таомилларни бажарилишини таъминлаш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига топширилди.

 

 

Адлия вазирлигига давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнини назорат қилиб, марказларнинг ахборот ресурсларига кириш имкони таъминланади.

 

 

Марказлар, шунингдек давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ишчилари зиммасига давлат хизматларини кўрсатишда информацион хавфсизлик талабларига риоя этиш бўйича шахсий масъулият юклатилди.

 

 

Ишчи комиссиясига Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва манфаатдор тузилмалар билан биргаликда "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом ва "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш топширилди.

 

 

 

Марказлар аризачиларга қулай бўлган жойларга жойлаштирилади ҳамда замонавий оргтехника, компьютер ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланади. Зарурат бўлганда марказлар бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча янги техникалар билан тўлдирилади.

 

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 154