Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси онлайн аниқланади

07.09.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг  05.09.2022 йилдаги “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  488-сон қарори қабул қилинди.

 

«Business Indicator» тизими «Ягона давлат назорати» тизими билан интеграция қилинади. Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида эълон қилинади.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2021 йилдаги ПФ-6314-сон Фармони билан 2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилган.

 

Индекс Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизими орқали текширув натижалари асослилиги ҳамда қонунийлиги, профилактик тадбирлар ва текширувлар мутаносиблиги, тадбиркорларнинг текширув натижаларидан қониқиш даражаси каби кўрсаткичлар асосида тузилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2020 йилдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилмоқда. Уларга кўра, Индексни шакллантиришда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга оид қуйидаги қўшимча кўрсаткичлар инобатга олинади:

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг қонунийлиги;
  • назорат қилувчи органларнинг текшириш ўтказиш ҳақидаги аризаларининг асослилиги;
  • текширишларни тадбикорлик субъектларини огоҳлантириш билан якунлаш даражаси;
  • текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.09.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.