Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Таълим муассасалари аттестация ва аккредитациядан қандай ўтказилади

16.02.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2024 йилдаги “Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 91-сон қарори қабул қилинди.

 

Мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларини  аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

Аттестациянинг асосий принциплари: мустақиллик, холислик, ошкоралик, шаффофлик, даврийлик, мажбурийлик.

 

Тасдиқланган Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни ҳам белгилайди:

  • аттестация комиссияларини ташкил этиш тартиби ва уларнинг таркиби;
  • аттестациядан ўтказиш ҳақида хулоса;
  • халқаро аккредитация ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш тартиби, шунингдек уларга қўйиладиган талаблар;
  • таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш;
  • мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари.

 

Давлат умумий ўрта таълим ташкилоти ҳар йили хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини ўтказиш учун ўз фаолиятини ички баҳолайди ва унинг натижаси бўйича тўпланган маълумотлар ҳамда материалларни онлайн тарзда таълим сифати мониторинги электрон платформаси орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширади.

 

Вазирликка 2024 йил 1 августга қадар таълим сифати мониторинги ҳамда аккредитация ва тегишли сертификатлар бериш электрон платформасини ишга тушириш топширилди.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги:

  • mandat.uzbmb.uz электрон платформаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим сифати мониторингини юритишга мўлжалланган электрон платформасига “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини;
  • ҳар йили 10 октябрга қадар олий таълим ташкилотларига қабул имтиҳонларида қатнашган умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчилари сони, уларнинг фанлар кесимидаги ва жами тўплаган баллари бўйича маълумотлар электрон шаклда тақдим этилишини таъминлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова