Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzРаспространяются ли на оптовиков минимальные оптово-отпускные цены на алкоголь Почему налоговики обращаются к налоговым консультантам как к учредителям иностранных компаний Крупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Как определить процентный доход у заимодавца

Тез тиббий ёрдамни молиялаштириш икки баравар кўпайтирилади

18.03.2017

Президент 16.03.2017 йилда “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади, деб хабар беради ЎзА.

Тез тиббий ёрдамнинг ягона тузилмаси ва мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари тузилмоқда

 

Республикада шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг тезкорликнинг замонавий жаҳон талабларига, юқори технологиклиги ва самарадорлигига мувофиқ кечиктириб бўлмайдиган ва тез тиббий ёрдам хизматини ўз ичига оладиган ягона ташкилий тузилмаси ташкил этилади.

 

Тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадалари фаолиятини тезкорлик билан мувофиқлаштиришни ҳамда шошилинч хизматлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш учун маълумотлар узатишнинг ягона базаси ва тармоғини ташкил этган ҳолда шошилинч тиббий ёрдамни бошқаришнинг ахборот тизими жорий этилмоқда.

 

Бунда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирилган ҳамда республиканинг барча ҳудуди бўйича тез тиббий ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари ташкил этилади (1.01.2019 йилдан).

 

Бу муҳим! Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари эҳтиёжлари учун олиб келинадиган технологик ва телекоммуникация ускунаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва дастурий таъминлаш 2020 йил 31 декабргача бўлган даврда божхона тўловларидан озод қилинади (божхона йиғимлари бундан мустасно).

 

Моддий-техник база мустаҳкамланади

 

Жумладан, бунга  қуйидагилар кўмак беради:

  • 2017-2020 йилларда 240 та объектни мукаммал таъмирлаш ва 369 та объектни жорий таъмирлаш;
  • тез тиббий ёрдам кўчма бригадаларини тасдиқланган нормативларга мувофиқ дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан босқичма-босқич таъминлаш, шу жумладан, ушбу мақсадлар учун 2017 йилда молиялаштириш ҳажмини камида 2 баравар кўпайтириш;
  • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг тез тиббий ёрдам кўчма бригадаларини Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиаллари орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш;
  • 2017 йилда 1200 та ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари сотиб олиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати, шу жумладан, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг автопаркини янгилаш;
  • 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатишни уларни тегишли ҳудудий ихтисослаштирилган автобазага бериш йўли билан ҳудудий даражада марказлаштириш.

 

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг номи ўзгартирилди

 

Эндиликда бу Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидир. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг тез тиббий ёрдам станцияси унинг туманлардаги кичик станциялари билан биргаликда юридик шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда таркибий бўлинма сифатида Марказга берилади.

 

Марказнинг асосий вазифалари жумласига қуйидагилар киритилди:

  • аҳолига бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган, юқори технологик шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;
  • тезкорликнинг замонавий жаҳон талабларига, юқори технологик ва самарадорликка мувофиқ бўлган шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати тизими фаолиятига ташкилий-методик ва амалий раҳбарлик қилиш;
  • шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини, унинг бирламчи тиббий ёрдам тизими билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, аҳолининг ногиронлиги ва ўлимини пасайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва бошқалар.

 

Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хонобод шаҳарчасидаги 5-уй манзилида жойлашган) негизида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиали ташкил этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.