Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўқувчиларнинг овқатланиши жиддий кузатиб борилади

12.05.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (илгари амалда бўлган, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб топилди);

 

2016-2020 йилларда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси;

 

2017-2020 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўрсаткичлари;

 

2017-2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида ишламаётган ошхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш ва уларни қайта жиҳозлаш кўрсаткичлари.

 

Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига таълим муассасаларининг ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ҳамда унинг ҳудудий комиссиялари билан келишувларсиз ҳар чоракда бир марта назорат ишларини олиб бориш ҳуқуқи берилди.

 

Шунингдек таълим муассасаларининг ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов комиссиясига қишлоқ жойлардаги таълим муассасалари жойлашган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг ошхоналарини Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда ижарага беришда «ноль» ставкасини белгилаш ваколати берилди.

 

Эндиликда янги Низом умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида (илгари – умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида) соғлом овқатланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

Илгаригидек, Низом талаблари давлат таълим муассасалари ҳудудида фаолият юритувчи ошхоналарга нисбатан татбиқ этилади.

 

Белгиланишича, таълим муассасаларида соғлом овқатланиш юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва таълим муассасасининг ўзи томонидан ташкил этилади. Илгари якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ҳуқуққа эга эмасди.

 

Бунда соғлом овқатланиш:

 

ўқувчилар сони 400 нафардан ортиқ бўлган таълим муассасаларида – юридик шахслар томонидан;

 

ўқувчилар сони 400 нафардан кам бўлган таълим муассасаларида – юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ёки таълим муассасалари томонидан ташкил этилади.

 

Таълим муассасаларининг ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов ўтказилиши ҳақида ҳар йили 10 июнга қадар оммавий ахборот воситаларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайтлари орқали эълон берилади. Илгари танлов ўтказилиши ҳақида танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин вилоят ёки туман (шаҳар) оммавий ахборот воситаларида эълон бериларди.

 

Илгаригидек, танловда давлат рўйхатидан ўтган, умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган, махсус моддий-техника базаси (замонавий технологик жиҳозлар), озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш технологияси бўйича мутахассислари мавжуд бўлган талабгорлар иштирок этиши мумкин.

 

Танловда иштирок этиш учун талабгорлар томонидан танлов комиссиясига ҳар йили 10 июль соат 18.00 гача ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

 

умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома;

 

махсус моддий-техника базаси ва озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома;

 

бўш айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси;

 

талабгорнинг таълим муассасаси ошхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича режаси ва таклифлари;

 

талабгор томонидан тасдиқланган мавсумий намунавий таомномалар.

 

Илгари аризага қуйидагилар илова қилинарди:

 

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

 

умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолият, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома;

 

махсус моддий-техник база ва озиқ-овқат технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома.

 

Танловда биринчи марта ғолиб деб эътироф этилган талабгорлар билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади. Ижара шартномаси ва бошқа мажбуриятларни зарур даражада бажарган талабгорлар билан тузилган ижара шартномасининг муддати танлов ўтказмасдан танлов комиссияси қарорига асосан 5 йилгача узайтирилиши мумкин. Таълим муассасаси ошхонасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлаш ҳамда сақлашда сарфланадиган газ, сув ва электр энергияси учун тўловлар алоҳида ўрнатиладиган ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари асосида, ижарага олувчи ҳисобидан қопланади.

 

Аниқлаштирилишича, танлов комиссиясига танловда қатнашиш учун бирорта ҳам ариза тушмаган тақдирда, танлов комиссияси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда соғлом овқатланишни ошхонаси ижарага бериладиган таълим муассасаси ўзи томонидан ташкил этилиши тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

 

Белгиланишича, таълим муассасалари ошхоналарида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар ўқувчиларнинг ёшларига мувофиқ равишда тузилган ҳафталик таомномалар асосида тайёрланади. Ушбу таомномалар Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби (рецептураси)ни белгиловчи намунавий рўйхатга асосан тузилади.

 

Таълим муассасалари ошхоналари фаолиятини ташкил этувчилар ўз фаолиятини ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда юритади. Хусусан, улар ота-оналар йиғилишларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши учун тайёрланаётган таомларнинг сифати ва овқатланишни ташкил этишда кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида тақдимотлар ва кўргазмалар ўтказади.

 

Таълим муассасалари ошхоналарининг фаолият кўрсатиш самарадорлиги ўқувчиларнинг овқатланишга жалб этилиши даражасига, шунингдек таълим муассасаси маъмурияти томонидан ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида ўтказиладиган сўровномалар натижаларига кўра аниқланади.

 

Қолаверса, эндиликда таълим муассасаларида ошхоналарда тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича комиссиялар тузилади. Комиссия таркибига таълим муассасасига бириктирилган ҳамшира, таълим муассасасининг соғлом овқатланишни ташкил этиш масалалари учун масъул ходими ва ўқувчилар ота-оналарининг вакиллари киради.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Таҳририятдан. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан таълим муассасаларининг ошхоналарида овқатланишнинг ташкил этилиши Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига 1-илова) назарда тутилмаган. Тахмин қилинишича, якка тартибдаги тадбиркорлар таълим муассасаларининг ошхоналарида озиқ-овқат товарларининг чакана савдоси билан шуғулланади – ушбу фаолият Рўйхатнинг 1-бандида кўрсатилган.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 124