Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Уста-мураббийлар учун иш ҳажмлари белгиланди

11.10.2016

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2830, 2016 йил 5 октябрь) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталари учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди.

Усталарнинг шахсий йиллик иш режаси 1865 соатдан иборат. Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан кўрсатилган соатлар доирасида иш режасининг бўлимлари (назарий ва амалий ўқув юкламаси; ишлаб чиқариш таълими; тарбиявий ишлар) бўйича соатлар ҳажми 30 фоизгача камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Шунингдек педагогик кенгаш усталарнинг иш режасига Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган, бироқ таълим жараёнига оид бошқа иш турларини киритиши мумкин.

 

Ҳужжат билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарининг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрлари ҳам тасдиқланди. Бу усталар бажарадиган ишлар ҳажмини аниқлаш ва уларнинг иш режаларини шакллантириш учун асос ҳисобланади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор 2016 йил 10 октябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун  ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1488