Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Узайтирилган гуруҳга қатнаш учун қанча ҳақ тўланади

09.08.2016

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 августда 2820-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом талаблари давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган умумий ўрта таълим муассасалари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига (кейинги ўринларда – мактаб) татбиқ этилади.

 

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактабларнинг узайтирилган кун гуруҳлари Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисидаги низомга мувофиқ фаолият юритади.

 

Белгиланишича, узайтирилган кун гуруҳлари 25-30 нафар болалардан иборат бўлади.

 

Узайтирилган кун гуруҳларида тўлов ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 25 фоизи миқдорида ундирилади (2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон Президент қарорига 36-илованинг 12-бандига мувофиқ).

 

Тўлов ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан мактаб ўртасида тузилган шартнома асосида ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Бунда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси мактабга тақдим этилади.

 

Ота-онанинг ёзма аризасига асосан боланинг узайтирилган кун гуруҳига қатнаши вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатиладиган тақдирда, тўлов бола амалда қатнаган кунлар учунгина тўланади.

 

Боланинг ўзи ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин, шунингдек ота-оналарнинг меҳнат таътили пайтида ёки бошқа сабабларга кўра бола узайтирилган кун гуруҳига кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган тақдирда, ота-онанинг ёзма аризасига асосан ушбу кунлар учун олдиндан амалга оширилган тўлов кейинги ойлар учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади.

 

Боланинг узайтирилган кун гуруҳига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади.

 

Тўлов 2 ҳафта мобайнида белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг узайтирилган кун гуруҳида бўлиши тўхтатилади.

 

Президент Фармони асосида ЭКИҲ миқдори ўзгарган ҳолларда ЭКИҲ ўзгарган санадан бошлаб тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади.

 

Узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

 

Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг оиланинг мулкий аҳволи ва кам таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотномасига ҳамда мактабнинг ота-оналар қўмитаси хулосасига асосан аниқланади.

 

Тўловдан озод қилинган болаларнинг узайтирилган кун гуруҳларига қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар тўловдан озод қилинган болалар рўйхатига кирмай қолган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобига тўлдирилади.

 

Тўловдан тушган маблағлар узайтирилган кун гуруҳларининг тарбиячилари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига мақсадли тартибда йўналтирилади.

 

Тарбиячиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнат таътили ҳақини тўлашдан кейин бўшаб қолган маблағлар уларни моддий рағбатлантириш харажатларига йўналтирилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 8 августдаги 31-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Биринчи марта биринчи синфга

Мактаблардаги овқатланиш тизими ҳар ойда текширилади

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 838