Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун асосларга тузатишлар киритилди

09.03.2016

Президентнинг 17.02.2016 йилдаги ПФ-4779-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга (Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган) ўзгартиш киритилди.

 

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш қуйидаги ҳолларда Президентнинг Фармони билан расмийлаштирилади:

 

фуқаронинг чет давлат армиясида ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек чет давлатда полицияга, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг ўзга органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда;

 

агарда, чет элда доимий яшовчи шахс 5 йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобидан ўтмаган тақдирда консуллик муассасалари материалларни Ташқи ишлар вазирлигига юборадилар. Ташқи ишлар вазирлиги ўз хулосаси билан материалларни кўриб чиқиш учун ЎзР Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборади. Комиссия тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарор қабул қилиши учун таклиф киритади. 5 йиллик муддат тўғрисидаги қоида 16 ёшга етмаган шахсларга тааллуқли бўлмайди. Консуллик муассасасининг раҳбари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ўз вақтида консуллик ҳисобидан ўтмаганлиги сабаблари узрли ёки узрли эмаслигини вазиятга қараб мустақил баҳолайди;

 

агар ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганлиги аниқланган тақдирда. Бу тўғрисида маълумотлар ёки аризалар тушган чоғда ички ишлар органлари мазкур шахс ҳақиқатан ҳам республиканинг фуқароси эканлиги юзасидан зарур текширишлар ўтказадилар.

 

Энди шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши мумкин.

 

Фуқаролиги тўғрисидаги масалани фуқаролигини йўқотиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлувчи сабаблар ва вазиятлар ҳақида шахсга маълум қилингандан кейингина кўриб чиқиш мумкин. Фуқаролиги Президентнинг Фармони чиққан кундан бошлаб йўқотилган ҳисобланади.

 

Фуқароликни йўқотиш факти республика ҳудудида шахс доимий истиқомат қиладиган жойдаги ички ишлар органлари томонидан, чет давлатда доимий истиқомат қилувчилар учун эса консуллик муассасалари томонидан қайд этилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 708