Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ўзбекистонда “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади

17.02.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2023 йилдаги 66-сон қарори билан “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, танлов 2023 йил май ойидан бошлаб ҳар йили қуйидаги 5 та асосий ва 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади:

  • сунъий интеллект технологиялари;
  • ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
  • ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари;
  • тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
  • компьютер ва мобиль ўйин дастурлари.

 

Танловнинг асосий йўналишларида 30 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари бўлган шахслар бир жамоа таркибида (3-8 киши) иштирок этади.

 

Махсус йўналишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотларда фаолият юритаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам иштирок этиши мумкин.

 

Танловнинг ғолиблари қуйидаги тарзда аниқланади:

  • асосий йўналишлар бўйича –жамоатчилик томонидан порталда овоз бериш орқали;
  • махсус йўналиш бўйича – АКТ соҳасида  хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан.

 

Танловнинг ғолиблари қуйидаги тарзда мукофотланади:

5 та асосий йўналиш бўйича:

1 ўрин учун – $100 минг;

 2 ўрин учун – $50 минг;

 3 ўрин учун – $30 минг;

махсус йўналиш бўйича – $100 минг АҚШ доллари.

 

Танловда иштирок этиш учун пул ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.02.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах