Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида институт ва олий мактаб ташкил этилди

05.04.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 2023 йил 4 апрелдаги “Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзА томонидан эълон қилинган.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида:

  • Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти;
  • Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилмоқда.

 

Институтга қуйидаги вазифалар юклатилмоқда:

  • давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;
  • ер ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уларни оптимал тақсимлаш орқали бандликни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш юзасидан муаммоларни ўрганиш ва амалий таклифлар тайёрлаш;
  • худудларни ижтиоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • халқаро рейтинг ва индексларда мамлакат мавқеини ошириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
  • ҳудудлар ва соҳаларни ривожлантиришга таъсир қилувчи ташқи хавфларни ўрганиш ва уларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

 

Олий мактабнинг асосий вазифаларига “Бизнесни бошқариш” (МВА) ва иқтисодиётнинг бошқа мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрлаш, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш, замонавий иқтисодий билимлар бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият вакилларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ва бошқалар киради.

 

Институт таркибида Ер ислоҳотлари маркази, Олий мактаб таркибида эса – “Яшил иқтисодиётни илгари суриш ва жорий этиш” лойиҳа офиси, Бизнес инкубатор ва стартап лойиҳалар билан ишлаш маркази ташкил этилади. 

 

Собир Нурбердиев.