Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ветеринарлар ҳар 5 йилда малака оширишдан ўтадилар

22.08.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2016 йилдаги 253-сон қарори билан Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази  ветеринария хизмати мутахассислари малакасини оширишнинг базавий методик маркази ҳисобланади.

 

Малака ошириш курслари Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали томонидан ташкил қилинади. Малака ошириш тўлов-контракт асосида, ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш курсларида ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралган, асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда амалга оширилади.

 

Малака ошириш курсларининг давомийлиги қуйидагича бўлади:

 

- раҳбарлар учун — 1 ҳафтадан 2 ҳафтагача (бошқаришнинг замонавий методлари ва тамойилларини ўргатиш – 36-72 соат);

 

- мутахассислар учун — камида 4 ҳафта (144 соат).

 

Малака ошириш курсларига ветеринария хизмати тизимида камида 3 йил ишлаган, бакалавр, магистр даражасига ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган ветеринария хизмати мутахассислари юборилади.

 

Малака ошириш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ветеринария хизмати мутахассисларига белгиланган тартибда малака ошириш курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат ҳамда иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади. Малака тоифаси 5 йил муддатга берилади ва ушбу муддат ўтгандан кейин ветеринария хизмати мутахассислари ўз малака тоифасини ошириши шарт. Илмий даражага эга бўлган ветеринария мутахассисларига олий малака тоифаси берилади.

 

Аттестациядан ўта олмаганлар 6 ой мобайнида ўз маблағлари ҳисобига тўлов асосида ушбу курслардан қайтадан ўтади. Курслардан такроран ўтган, лекин аттестациядан ўта олмаган мутахассисларнинг малака тоифаси пасайтирилади ёки уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах