Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо какому курсу учитывать импортные товары Как учесть образцы c маркировкой, отбираемые для лаборатории на таможне Как учитывать лизинг у лизингополучателяЧто надо знать бухгалтерам о реорганизации предприятия

Ягона табиий газ ҳаракати тизими жорий этилади

17.05.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 12.05.2023 йилдаги “Табиий газ вa суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-157-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш, уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизимини жорий этиш назарда тутилган.

 

2023 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудидан табиий газни қувурлар орқали ташиш (транзит) хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши ва солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мажбурий ҳисобланади.

 

Солиқ қўмитасига 2023 йил 1 июлга қадар табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид зарур маълумотларни киритиш учун ахборот тизимини жорий этиш топширилди. Мазкур шартномаларга оид конфиденциал маълумотлар Солиқ қўмитасининг махсус ҳимояланган ахборот тизимига киритилади.

 

2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • табиий газ ва суюқ углеводород реализациясини амалга оширувчи ҳамда уларни харид қилувчи корхоналар томонидан табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид зарур маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади;
  • табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар мазкур шартномалар бўйича Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатиладиган табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарининг жамланма рўйхати;
  • Хроматографлар ўрнатиладиган табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарининг рўйхати;
  • Республика ҳудудида қўшимча қуриладиган газ ўлчаш станциялари рўйхати;
  • Табиий газни қазиб олишдан якуний истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш орқали унинг аниқ ҳисобини юритиш бўйича “йўл харитаси”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.