Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Янги IT-кластер АКТга ўқитади

07.07.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2023 йилдаги “Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги 273-сон қарори қабул қилинди.

 

Қоракўл IT-кластери ахборот-коммуникация технологиялари ва IT-хизматлар экспорти йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлайди.

 

Кластер доирасида:

  • замонавий инфратузилма, лабораториялар ва тадқиқот марказларига эга бўлган университет;
  • масофавий IT-хизматларни экспорт қилиш маркази;
  • стартап-лойиҳаларни ривожлантириш учун тадқиқот марказлари, ўқув лабораториялари ва инкубацион маркази ташкил этилади.

 

2023 йил 31 декабрга қадар маъмурий бино, ўқув лаборатория ҳамда 5600 ўринли ўқув корпуслари барпо этилади. 2024 йил 1 сентябргача 1300 ўринли талабалар турар жойи, 15 ўринли меҳмонхона, 100 ўринли инкубацион марказ, 200 ўринли масофавий IT-хизматларни экспорт қилиш маркази, ошхона ва очиқ ҳамда ёпиқ турдаги спорт иншоотлари очилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари  миллий базасида эълон қилинган ва 06.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.