Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юк кўтариш машиналари соз ҳолатда бўлиши керак

17.05.2016

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 майда 2786-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома тасдиқланди.

 

Белгиланишича, юк кўтариш машиналарига (турли кранлар ва электр таллар) эга бўлган ташкилотлар Намунавий йўриқнома асосида муҳандис-техник ходимларнинг сони, таркиби, шунингдек юк кўтариш машиналарини ишлатишга оид маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда муҳандис-техник ходимлар учун лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши зарур.

 

Намунавий низомда муҳандис-техник ходимларнинг билиши зарур бўлган маълумотлар, уларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қайд этилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 16 майдаги 19-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2017-06-28
  • USD:3958.56 (+27.65) сум
  • EUR:4422.11 (+26.09) сум
  • RUB:67.09 (--0.99) сум