Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юридик хизматларининг маълумотлар базасини янгилаш тартиби ўзгарди

05.08.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ адлия вазирининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 29.07.2015 йилда 2285-1-сон билан рўйхатга олинган) Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

  

Белгиландики, жойлардаги давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (бундай буён – ташкилотлар) ҳар йили 1 июнга қадар тегишли адлия органларига юридик хизмат ходимлари, шу жумладан юридик хизматдаги мавжуд вакант ўринлар тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Йил давомида юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда (бўшатиш ёки тайинлаш ва бошқалар), ташкилотлар ўн кун муддатда тегишли ахборотни адлия органига юборадилар. Аввал мазкур юридик хизматлари маълумотлар базаси ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида ҳар чоракда кўриб чиқилиши ва янгиланиши кераклиги кўзда тутилганди.

 

Шунингдек белгиландики, юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборотлар, техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади.

 

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 3 августдаги 30-сонида расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

 

Ушбу ҳужжатнинг тўлиқ матни, уларга шарҳлар ҳамда у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини бизнинг эксперт-юристимиз

 

Сардор ДЖУМАШОВ тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 250