Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юрисконсультлар стажировкани қандай ўтайдилар

11.08.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ адлия вазирининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 августда 2708-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари (кейинги ўринларда – ташкилот) юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар томонидан адлия органларида стажировка ўташни ташкил этиш ва стажировка ўташ муддатлари ҳамда батафсил шартлари белгиланган.

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари стажировкани Адлия вазирлигида, давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда бошқа давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари эса ҳудудий адлия органларида ўтайди.

 

Ташкилот раҳбари юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган кундан эътиборан 10 кун ичида унинг стажировкасини ташкил этишни сўраб тегишли адлия органига мурожаат этиши лозим. Адлия органи мурожаат келиб тушган кундан эътиборан 2 ой ичида стажировка ўташни ташкил қилиши ва ташкилот раҳбарини у бошланишидан камида бир ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиши керак.

 

Адлия органларининг камида икки йиллик иш стажига эга бўлган тажрибали мутахассислари орасидан стажировка раҳбари тайинланади. Стажировка раҳбари этиб стажёрга яқин қариндош ҳисобланган шахслар тайинланиши мумкин эмас.

 

Стажировка раҳбари томонидан ҳар бир стажёр учун стажировка ўташ режаси ишлаб чиқилиб, у масъул бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади.

 

Стажировка ўташ муддати 2 ҳафтани ташкил этади.

 

Шахсларни стажировкани ўташдан озод қилиш мумкин эмас.

 

Ҳужжатда стажировка раҳбари ва стажёрнинг мажбуриятлари тўлиқ баён қилинган.

 

Стажёр стажировка ўташ режасида белгиланган тадбирларни бажариб бўлгач, ҳисобот тайёрлайди. Стажёрнинг касбий билим ва амалий кўникмаларни қанчалик ўзлаштирганлигини баҳолаш учун у билан масъул бўлинма ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилади ва унинг ҳисоботи муҳокама қилинади. Муҳокама натижаси баённома билан расмийлаштирилади.

 

Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари томонидан стажёрга нисбатан тавсифнома тузилиб, унда адлия органида белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилганлиги, стажировка ўташ режасини бажарганлиги ва бажармаганлиги, стажировкага узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ҳам кўрсатилади.

 

Тавсифнома масъул бўлинма раҳбари томонидан имзоланади ва йўлланма хат орқали стажёрни юборган ташкилотга жўнатилади.

 

Адлия органи масъул бўлинмаси ходимларига стажёрга стажировка ўташ режаси билан боғлиқ бўлмаган топшириқларни бериш тақиқланади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 10 августдаги 31-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

_________ 

Эслатиб ўтамиз, Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низом ва Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон Қарори билан тасдиқланган) биноан юридик хизмат ходими лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган шахс ишлаши мумкин. Юридик хизмат бошлиғи лавозимига олий юридик маълумотга ва камида 2 йиллик юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.

 

Шунингдек Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2562, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ ҳокимликларнинг юридик хизмати ходимлари лавозимга тегишли адлия органларибилан келишилган ҳолда тайинланадилар.

 

Ҳокимликлар номзодни келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

 

ҳокимнинг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;

 

белгиланган шакллардаги номзоднинг анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар;

 

олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма (Ўзбекистон олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун). Агар номзод хорижда таълим олган бўлса - таълим тўғрисидаги ҳужжат ва нострификация тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

 

меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси ёки ундан кўчирма (агар мавжуд бўлса).

 

Номзодни келишиш у билан қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 348