Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Лойиҳа

23.09.2015

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори

 

 

Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига

ҳамда сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларида ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида

 

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасига мувофиқ, ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

Психиатрия ёрдами руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг руҳий соғлиғини 2000 йил 31 августдаги “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган асослар бўйича ва тартибда текширувдан ўтказишни, уларни профилактика қилишни, уларга ташхис қўйиш, уларни даволаш, парваришлаш ва тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклашни ўз ичига олади.

 

Руҳий ҳолати бузилган шахсларга психиатрия ёрдами кўрсатиш давлат томонидан кафолатланади ва қонунийлик, раҳм-шафқат, инсонпарварлик ҳамда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш принциплари асосида амалга оширилади.

 

        Шунингдек, 2001 йил 11 майдаги “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида сил касаллигининг олдини олишга қаратилган ижтимоий, тиббий, санитария-гигиенага оид, эпидемияга қарши ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишнинг, шунингдек сил касаллигига чалинган беморларни аниқлаш, даволаш, диспансер кўригидан ўтказиш ва реабилитация қилишнинг ҳуқуқий асослари белгиланган.

 

        Юқорида қайд этилган қонунлар асосида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига 331 ва 332 боблари киритилган бўлиб, тегишинча шахсни  ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳамда шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги фуқаролик ишларини алоҳида иш юритиш тартибида кўриш  белгиланган.

 

Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва  қўшимчалар киритилиши ва судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда келиб чиқаётган саволларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми

 

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

 

1. Судларнинг эътибори шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳамда шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризаларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш фуқарони малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатларидан бири эканлигига қаратилсин.

 

2. “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27, 29-моддаларига мувофиқ, агар руҳий ҳолати бузилган шахсни фақат стационар шароитида текширувдан ўтказиш ёки даволаш мумкин бўлса, руҳий ҳолатнинг бузилиши эса оғир ва унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф туғдириши, унинг ночорлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги, агар шахс психиатрия ёрдамисиз қолдирилгудек бўлса, руҳий ҳолати ёмонлашуви оқибатида унинг соғлиғига жиддий зарар етказилиши билан боғлиқ бўлса, уни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия муассасасига ётқизиш масаласи судлар томонидан ҳал қилиниши тушунтирилсин.

 

3. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги фуқаролик ишлари психиатрия муассасаси жойлашган ердаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари судловига тааллуқлилигига судларнинг эътибори қаратилсин.

 

4. Назарда тутмоқ лозимки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ҳақидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризалар алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар жумласига киради ва ариза мазмун жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси ФПК 149-моддасида назарда тутилган талаблар билан биргаликда мазкур кодекс 2971-моддаси талабларига жавоб бериши лозим ва психиатрия муассасасининг раҳбари томонидан имзоланади.

 

Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги аризага шифокор психиатрлардан иборат комиссиянинг шахснинг психиатрия стационарида бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилиниши шартлигига судларнинг эътибори қаратилсин.

 

Шунингдек, шахснинг психиатрия стационарида бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулоса унинг стационарда ётиш муддатини узайтириш ҳақидаги аризага илова қилиниши лозимлиги судларга тушунтирилсин. 

 

5. Судларнинг эътибори ФПК 160-моддасида назарда тутилган ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича ҳаракатлар билан биргаликда кодекснинг  2971-моддасида назарда тутилган аризани судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган муддатда шахснинг психиатрия стационарида бўлиб туриши масаласини ҳал этиши лозимлигига қаратилсин.

 

Бунда, шахснинг психиатрия стационарида бўлиб туриши масаласи аризани қабул қилиш вақтида ҳал қилиниши ва тегишли ажрим қабул қилиниши ва ажримда шахсни психиатрия стационарида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинишига қадар бўлиб туриши кўрсатилиши лозим.

 

Суднинг ушбу ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги сабабли, унга нисбатан хусусий тартибда шикоят ва протест келтирилмайди.

 

6. Судларга тушунтирилсинки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар стационарга ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили ва стационарга ётқизишнинг асослилиги тўғрисида хулоса берган комиссия таркибидаги шифокор психиатр, прокурор, шунингдек шахс ётган психиатрия муассасаси вакили иштирокида кўриб чиқилади.

 

ФПК 2972-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги аризани кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд унинг келишини шарт деб топиши мумкин.

 

Психиатрия стационарига ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили тушунчаси ва доираси “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунда белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.

 

Бунда, Қонуннинг 9-моддасида мувофиқ, фуқаро ўзига психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзи хоҳлаган вакилни таклиф этишга ҳақли. Вакилликни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами кўрсатилишида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки бошқа қонуний вакиллари, улар бўлмаган ҳолларда эса - ижтимоий таъминот ёки махсус таълим психиатрия муассасаси маъмурияти ҳимоя қиладилар.

 

Суднинг аризани қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори шахсни психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш учун асос ҳисобланади.

 

7. “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12-1-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, диспансер ҳисобида турган ҳамда тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган шахс сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига суднинг ҳал қилув қарори асосида ғайриихтиёрий тартибда ётқизилиши белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.

 

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади. Ариза судга шахс диспансер ҳисобида турган ёки даволанаётган ёхуд унинг яшаш (турган) жойидаги сил касаллигига қарши курашиш муассасаси томонидан берилади.

 

8. Қонуннинг 12-2-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлишининг давомийлик муддати олти ойгача этиб белгиланганлигига, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддати ушбу муассаса тиббий комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан олти ойгача узайтирилиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.

 

9. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги фуқаролик ишлари мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёки даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассасаси жойлашган ердаги ёки унинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари судловига тааллуқлилигига судларнинг эътибори қаратилсин.

 

10. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш  ҳақидаги аризалар алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар жумласига киради ва ариза мазмун жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси ФПК 149-моддасида назарда тутилган талаблар билан биргаликда мазкур кодекс 2975-моддаси талабларига жавоб бериши лозим ва муассасасининг раҳбари томонидан имзоланади.

 

11. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги аризага ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулоса илова қилиниши, хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилиши лозимлиги судларга тушунтирилсин.

 

Шунинигдек, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризага ушбу муассаса тиббий комиссиясининг шахс даволанишда бўлган муассасада ётиши муддатини узайтириш зарурлиги ҳақидаги хулоса илова қилиниши, хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилиши лозимлиги судларнинг эътибори қаратилсин.

 

12. Судларга тушунтирилсинки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёхуд даволанаётган сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг вакили – тиббий комиссияси аъзоси, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг вакили, шунингдек прокурор иштирокида кўриб чиқилади.

 

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, иши судда кўриб чиқилаётган шахс, агар унинг соғлиғи ҳолати имкон берса, суд мажлисига чақирилиши мумкин. 

 

ФПК 2976-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг – тиббий комиссия аъзосининг, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахс вакилининг узрсиз сабабга кўра келмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд уларнинг келишини шарт деб топиши мумкин.

 

13. Судларга тушунтирилсинки, шахсни психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддат ҳамда шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ҳақидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриш учун қонунда белгиланган уч кунлик муддат мазкур аризалар берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

 

Шу муносабат билан фуқаролик ишини қўзғатиш, ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ва ишни судда кўришга тайинлашда судлар белгиланган муддатлардан келиб чиқишлари кераклигига судларнинг эътибори қаратилсин.

 

“Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида кўрсатиб ўтилган беморнинг ҳуқуқларидан келиб чиқиб,   шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларида ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари ёпиқ суд мажлисида кўрилиши тушунтирилсин.

 

ФПКнинг 219-моддасига асосан судлар томонидан аризани қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилиши лозим.

 

Суднинг ҳал қилув қарори устидан психиатрия стационарига жойлаштирилган шахс, унинг вакили, психиатрия муассаси раҳбари ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий равишда ёткизилган шахс, унинг вакили, сил касаллигига қарши кураш муассаси раҳбари қонунда назарда тутилган тартибда шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин.  

 

Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларида ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишларни юритиш билан боғлиқ суд ҳаражатлари аризачидан ундирилмаслиги судларга тушунтирилсин.

 

 

Олий суд раиси

 

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1544