Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ПЕНСИЯ ИШДАН БЎШАТИШ УЧУН ВАЖ СИФАТИДА

15.02.2012

2011 йил 1 январдан бошлаб иш берувчи ўзининг ташаббуси билан ходим пенсия ёшига тўлганда, конун хужжатларига мувофик (Мехнат кодекси 100-моддаси иккинчи кисмининг 7-банди, бундан кейин - МК) ёшга доир давлат пенсиясини олиш хукуки мавжуд бўлганда номуайян муддатга тузилган мехнат шартномасини хам, муддати тугагунга кадар муддатли мехнат шартномасини хам бекор килиш хукукини олди*.

 

Бирок ушбу хукукдан 2 холат мавжуд бўлгандагина фойдаланиш мумкин: ходим пенсия ёшига етиши (эркаклар - 60 ёшда, аёллар - 55 ёшда) ва ёшга доир пенсия та-йинлаш учун зарур мехнат стажига (эркаклар учун - камида 25 йил, аёллар учун - камида 20 йил) эга бўлиши керак. Мехнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор килишга касаба уюшмаси кўмитаси ёки ходимлар бошка вакиллик органининг олдиндан берган розилигисиз, агар бундай розилик олиш жамоа битими ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, йўл кўйилмайди.

Ходим билан мехнат шартномаси МК 100-моддаси иккинчи кисмининг 7-банди билан белгиланган асосга кўра бекор килинганда, унга ўртача ойлик иш хакидан кам бўлмаган микдорда ишдан бўшатиш нафакаси тўланади (МКнинг 109-моддаси).

Ушбу асосга кўра мехнат шартномасини бекор килиш аник-равшан тартибга солинган бўлса-да, амалиётда саволлар юзага келади.

Масалан, II гурух ногирони, ногиронлик бўйича пенсия оладиган 56 яшар эркак билан мехнат муносабатларини бекор килиш мумкинми?

Конун хужжатларидан бунга тамомила аник жавоб оласиз: ногиронлик бўйича пенсия оладиган ходимлар билан мехнат шартномасини МК 100-моддаси иккинчи кисмининг 7-бандига биноан улар 60 ёшга (эркаклар учун) ва 55 ёшга (аёллар учун) етгунича хамда уларда конун хужжатларига мувофик ёшга доир давлат пенсияси олиш хукуки мавжуд бўлмаса ("Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тўгрисида"ги Конуннинг 7-моддаси), бекор килиб бўлмайди.

Гоятда кимматли, ўрнини босиш кийин бўлган ходимлар билан кандай йўл тутмок керак? Уларда стаж хам, тажриба хам катта, пенсия ёшига эса тўлиб бўлган...

Хеч ким иш берувчини ушбу ходимлар билан мехнат муносабатларини бекор килишга мажбур этмайди. Агар пенсионерлар виждонан, бор саъй-харакатлари билан ишласалар, мехнатда юкори натижаларга эришсалар, улар аввалгидек ишлашда давом этишлари мумкин.

Иш берувчининг бундай холларда мехнат муносабатларини саклаш тўгрисида кўшимча буйрук (фармойиш) чикариши талаб килинмайди.

 

Абдусалом РИСКУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

 

*) 22.12.2010 йилдаги "Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конунига хамда Ўзбекистон Республикасининг Мехнат кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш хакида" ЎРК-272-сон Конун билан жорий этилган.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 381