Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Разное
  • ИҚТИСОДЧИЛАР, БУХГАЛТЕРЛАР, МОЛИЯЧИЛАР, ЮРИСТЛАР ЭЪТИБОРИГА!

ИҚТИСОДЧИЛАР, БУХГАЛТЕРЛАР, МОЛИЯЧИЛАР, ЮРИСТЛАР ЭЪТИБОРИГА!

23.09.2013


 

Ўзбекистон китоб бозоридаги 15 йилдан ортиқ фаолияти мобайнида «Норма» Иқтисодий-ҳуқуқий  нашриётининг китоблари долзарб, юқори профессионал ва ишончли нашрлар сифатида обрў қозонган.  Уларнинг муаллифлари ўз соҳасининг етакчи мутахассисларидир.

 


Китобларни нафақат чакана савдо нуқталаридан (реализация бўлими  ва компания офиси), балки обуна орқали ҳам сотиб олиш имконияти муштарийларимиз учун катта қулайлик яратади.


«Норма» нашриёти китобларига йиллик обуна бўлиш нимани англатади


Босма нашрлар


Босма нашрларга йиллик обуна ««Норма» газеталари кутубхонаси» деб номланади ва 6 китоб нашрини ўз ичига олади. Нашр этилаётган китоблар (норматив ҳужжатлар, уларга шарҳлар, амалий қўлланмалар ва б.) бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, меҳнат муносабатлари ва бошқа иқтисодий-ҳуқуқий мавзуларга доир долзарб масалаларга бағишланган.


Электрон китоблар


Шубҳасиз афзалликлари туфайли электрон форматдаги китоблар анча оммавийлашмоқда. Бланклар, шаблонлар, турли ҳужжатларнинг намуналари тўғрисида гап борганда улардан фойдаланишдаги қулайликлар янада ойдин намоён бўлади.


Нашриёт 2015 йилда илк марта NB - «Norma – бухгалтер» Электрон кутубхонаси учун обуна эълон қилади. Олдин  электрон китобларни фақат чакана усулда харид қилиш мумкин эди. Йил давомида обуна бўйича 4 китоб нашр этилади.


Обуначилар чакана харидорларга нисбатан қандай имтиёзларга эга?


Бизнинг нашрларимизга олдиндан амалга оширилган йиллик обуна қуйидаги уч имтиёзни беради:


Биринчидан, йил давомида нашр этиладиган китоблар кафолатли тарзда ўз обуначиларига етиб боради. Ададнинг чегараланганлиги ҳам, юқори даражадаги чакана талаб ҳам обуначиларнинг уларга нисбатан ўзгармас эгалик ҳуқуқига таъсир ўтказа олмайди.


Иккинчидан, обуначилар анчайин иқтисодий фойда ҳам оладилар. Обуна бўйича олинадиган китоблар чакана савдодагига қараганда анча арзон туради. Бундан ташқари, китоб нархининг инфляцияга боғлиқ равишда йил давомида ошиши  обуначиларга тааллуқли бўлмайди. Масалан, 2014 йилда битта китоб обуначиларга 26 минг сўмга тушган, чакана тарзда харид қилувчилар учун эса айнан ўша китобларнинг нархи 39 дан 74 минг сўмгача ошиб борган.

 

Учинчидан, обуначилар учун китобларни кўрсатилган манзилга етказиб бериш кафолатланган. Бу вақтда чакана харидор навбатдаги нашрнинг чоп этилиш вақтини кузатиб бориши ва уни сотиб олиш учун бизнинг дўконга ёки офисимизга келиши керак бўларди, обуначи эса бундай оворагарчиликлардан холи. Чунки китоблар нашрдан чиқиши биланоқ уларнинг ўз офиси(уйи)га етказиб берилади. Обуначилар учун китобларни бепул етказиб бериш хизмати республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган.


Ким обуначи бўлиши мумкин?


Барча хоҳловчилар  – у жисмоний ёки юридик шахсми, бизнинг газеталаримизга обуна бўлганми-йўқми, «Норма» электрон маҳсулотларидан фойдаланадими-йўқми – қатъи назар, Нашриёт китобларига обуна бўлишлари мумкин.

 

Қандай китоблар  2015 йил «обунасига» киради?


Босма нашрлар:


2015 йилда қуйидаги китоблар нашр этилиши режалаштирилмоқда: «Excel бухгалтер учун» (И. Аипкин , Ю. Аипкина), «Солиқ қонунчилигида янги. Норматив ҳужжатлар 2015», «Соддалаштирилган солиқ солиш тизими: ЯСТ», «МЧЖ Устав капитали:  бухгалтер нимани билиши керак» (Н. Коваленко), «Кичик корхонага солиқ солиш:  типик хатолар» (Т. Қодиров), «Асосий воситалар ҳисоби ва солиқ солиш» (М.С. Ванина), «Йиллик ҳисобот – 2015», «Хизмат сафари харажатлари: меъёрлар, ҳисоб ва солиқ оқибатлари» (Г. Тўлаганов).


Электрон китоблар:


2015 йилда биз 4 томли «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар, «Йиллик ҳисобот – 2014/15», шунингдек, солиқ қонунчилиги, меҳнат қонунчилиги, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, уй-жой қонунчилиги ва бошқа муҳим тармоқлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Тўпламларини чоп этишни режалаштираяпмиз.


(Келтирилган чоп этилиши режалаштирилаётган китоблар рўйхатига тўғирлашлар киритилиши мумкин).

 

Обуна қандай расмийлаштирилади?


Норма» газеталари кутубхонаси сериясидаги босма нашрларга 2015 йил учун обунани  «Norma» нашриёти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ёки «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталарида чоп этиладиган оммавий офертадан фойдаланган ҳолда, шунингдек алоқа бўлимлари орқали расмийлаштириш мумкин.


Обунани почтада расмийлаштириш учун бизнинг  обуна индексимиз – 805.


Компания билан тўғридан-тўғри шартнома расмийлаштириш учун уни юклаб олиш ва чоп этиш керак. Мазкур шартнома бўйича тўловни амалга оширгандан сўнг Обуна бўлими билан боғланиш зарур: (371) 200-00-30; 244-89-17; 244-44-29; 244-18-99, obuna@norma.uz.


Электрон китоблар учун йиллик обуна ҳозирги кунда обуна индексига эга эмас ҳамда шартнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади.


Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1419