Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

15.12.2015

ЛОЙИҲА

 

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил  6 майдаги ЎРҚ-370-сон Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 210-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

 

Қўшимча акциялар эълон қилинган жамият уставида белгиланган акцияларнинг сони доирасидагина жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.

 

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар жамият уставига ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамиятнинг кузатув кенгашига бундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи тегишли бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

 

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.

 

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.

 

Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш ҳақидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.

 

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

 

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўл қўйилмайди.»;

 

2) 25-модданинг 3-қисми «қабул қилинади» деган сўзлардан кейин
«, бундан қўшимча акцияларни жойлаштириш натижасида уларнинг сонини қисқартириш билан боғлиқ ўзгартишлар мустасно.» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

 

3) 4-боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳамда олиш»;

 

4) 40-модда:

модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«40-модда. Акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш»;

учинчи қисмдаги «баҳолашни ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Акциядорлардан бири томонидан жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи сотиб олинаётганда бошқа акциядорлар ўзларининг унга бозор қиймати бўйича белгиланган тартибда сотиш ҳуқуқига эга.»;

 

5) 51-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жамият томонидан оддий акцияларга ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорлар дивидендларни олишда тенг ҳуқуқга эгалигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.»;

иккинчи-олтинчи қисмлар тегишинча учинчи-еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

 

6) 59-модданинг учинчи қисми иккинчи ҳатбошиси «, шу жумладан жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш натижасида эълон қилинган акцияларнинг сонини қисқартириш билан боғлиқ ўзгартишлар;»

 

7) 60-модда:

 

тўртинчи қисмидаги «хатбошиларида ҳамда 84-моддасининг иккинчи
ва учинчи қисмларида» сўзлар «хатбошиларида, 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида ҳамда 88-моддасининг бешинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

 

«Солиқ ва давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини шакллантириш ёки уни ошириш тўғрисидаги қарор жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.»;

бешинчи-тўққизинчи қисмлар тегишинча олтинчи-ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

 

8) 75-модданинг иккинчи қисми иккинчи ҳатбошиси «билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан, жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш натижасида эълон қилинган акцияларнинг сонини қисқартириш билан боғлиқ ўзгартишлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

 

9) 81-модданинг учинчи қисми «, ушбу Қонуннинг 90-моддасида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. » деган сўзлар билан тўлдирилсин;

 

 

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 

Президенти

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 238