Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

26.01.2016

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Қонунчилик палатаси томонидан ____________ қабул қилинган

                                Сенат томонидан   ___________ маъқулланган

 

 

 

 1-модда. 1994 йил 22 сентябрда тасдиқланган 2012-XII-сонли  Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, , № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда,  № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23 -модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2,
18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417,
418-моддалар; 2006 йил № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158,166-моддалар, № 6, 248-модда; № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487,
488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470 -модда; 2010 йил, № 5, 176,
179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда; № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9,
244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда,) қуйидаги мазмундаги 2631 – модда билан тўлдирилсин:

 

"2631-модда. Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳалақит бериш

Ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳалақит бериш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмиш, эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлса,—

уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар:

а) одамлар ўлимига;

б) ҳалокатга сабаб бўлса, -

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".

 

2-модда. 1994 йил 22 сентябрда тасдиқланган 2015-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик  тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126 -модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда,
№ 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2,
18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335,
337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104,
105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10,
263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341,
343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда,) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

 

1) 14-модданинг иккинчи қисмидаги "61" рақамидан кейин "1161" рақами билан тўлдирилсин;

2) қуйидаги мазмундаги 1161 – модда билан тўлдирилсин:

 

 "1161-модда. Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳалақит бериш

Ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳалақит бериш,-

ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этиш асбоблари ва буюмларини мусодара қилган ҳолда энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

 

3) 245-модданинг биринчи қисмидаги "112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида)" деган сўзлардан кейин "1161-моддасида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

 

4) 247-моддасидаги "61" рақамидан кейин "1161" рақами билан тўлдирилсин;

 

5) 287-модданинг 1-бандидаги "116" рақамидан кейин "1161" рақами билан тўлдирилсин.

 

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси 

Президенти                                                    И.Каримов

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1515