Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ВАКАНСИЯЛАР

22.09.2015

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси 


Ўзбекистон аудиторлар Палатаси


Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси

 

янги барпо этилган ташкилотда бўш иш ўринларини тўлдириш учун танлов эълон қилади

 

«Buxgalterlar  va  auditorlar  imtixon  markazi» МЧЖ (Имтиҳон маркази)


1.Имтиҳон маркази директори

 

Мажбуриятлари:


  • Марказ уставига мувофиқ унинг молия-хўжалик фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш;
    • Марказнинг ички ҳужжатларига мувофиқ имтиҳонларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
    • Имтиҳонлар маъмурчилигини амалга ошириш;
    • Имтиҳон ишларини тегишли равишда сақлашни ташкил қилиш ва таъминлаш;
    • Талабгорлар бўйича маълумотлар базасини юритишни ташкил қилиш;
    • Имтиҳонлар натижаларини беришни ташкил қилиш.

 

Талаблар:


  • Олий маълумот;
  • Ўзбек ва рус тилларини билиш;
  • Инглиз тилини билиш олқишланади;
  • Солиқ, фуқаролик, меҳнат қонунчилигини билиш;
  • Исталган сифатлари:
  • ўзини ўзи ташкил қилиш, таълим олишга қобилиятлилик, масъулиятлилик, ишчанлик, стрессга бардошлилик, мулоқотга киришимлилик, содиқлик, жамоада ишлай билиш.

Иш асосий иш жойи бўйича


 

       2.Имтиҳон маркази директорининг имтиҳон модулларини ишлаб чиқиш бўйича ўринбосари


Мажбуриятлари:


  •       Марказнинг ички ҳужжатларига мувофиқ имтиҳонлар модулларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  •      Имтиҳонларга тайёрланиш, материалларни ўзбек ва рус тилларига таржима қилиш учун ўқув, услубий материалларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  •      Имтиҳон материалларининг мураккаблик даражасини белгилаш учун синов имтиҳонларини ташкил қилиш ва ўтказиш (Марказнинг веб-сайти, ОАВ фойдаланган ҳолда).
  •       Имтиҳон материаллари бўйича маълумотлар базасини юритиш, уларни босқичма-босқич янгилаш, Марказнинг веб-сайтида  олдинги имтиҳонлар материалларини жойлаштириш.

 

Талаблар:

  • Олий маълумот;
  • Ўзбек ва рус тилларини билиш;
  • Инглиз тилини билиш олқишланади;
  • Исталган сифатлари:
  • ўзини ўзи ташкил қилиш, таълим олишга қобилиятлилик, масъулиятлилик, ишчанлик, стрессга бардошлилик, мулоқотга киришимлилик, содиқлик, жамоада ишлай билиш.

Иш асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида бўлиши мумкин.

 

 

3.Имтиҳон маркази директорининг  имтиҳон ишларини баҳолашни ташкил қилиш бўйича ўринбосари


Мажбуриятлари:


Марказнинг ички ҳужжатларига мувофиқ талабгорларнинг имтиҳон саволларига жавобларини баҳолаш бўйича ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш

 

Талаблар:


  • Олий маълумот;
  • Ўзбек ва рус тилларини билиш;
  • Инглиз тилини билиш олқишланади;
  • Исталган сифатлари:
  • ўзини ўзи ташкил қилиш, таълим олишга қобилиятлилик, масъулиятлилик, ишчанлик, стрессга бардошлилик, мулоқотга киришимлилик, содиқлик, жамоада ишлай билиш.

Иш асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида бўлиши мумкин.

 


 Резюме тақдим қилишнинг охирги муддати – 2015 йил 5 октябрь.

 

 

Батафсил маълумотларни бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика профессионал бирлашмаларидан қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

234-01-87, 235-76-51, 234-81-99, 120-30-10.   

 

 

Резюме ва портфолиога ҳаволаларни қуйидаги барча учта электрон манзил бўйича юборишингизни сўраймиз:

 

-   naba@naaa.uz,   auditpalata@mail.ru,   info@uzaccountant.uz.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 153