Унинг вазифалари орасида – атроф муҳитнинг жорий ҳолатини ўрганиш, ифлослантирувчи моддаларнинг биохилма-хилликка таъсирини ўрганиш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, ерлар деградациясига қарши курашиш бор.
Публикации » Записи по тегу "Табиатни муҳофаза қилиш"
Тошкент “яшил” шаҳарга айланади
Пойтахтнинг камида 60 гектар ер майдонида истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари барпо этилади.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қўшимча жавобгарлик жорий қилинди
Сувдан фойдаланиш талабларини бузган, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган, хазонларни ва шох-шаббаларни ёқиб юборган шахслар жавобгарликка тортилади.
2021-2025 йилларда атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Қўриқхоналарнинг қўриқланма зоналари майдони тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарини белгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Қорақалпоғистонда «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади
Унинг вазифаси - қирғоқ ландшафтлари, каналлар, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилди
МЖТК ва ЖКга тегишли тузатишлар 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сон Қонунда назарда тутилган.
Қорақалпоғистонда "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи ташкил этилади
Боғ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш дастури доирасида ташкил этилмоқда.
Утилизация йиғими ставкалари тасдиқланди
Норматив база февралда кучга кирган, бироқ у фақат 2020 йил 1 августдан ундирила бошланади.
Цемент ишлаб чиқаришда экологик назорат кучайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 223-сон қарорида назарда тутилган чора-тадбирлар шунга йўналтирилган.
Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламент қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламентни тасдиқлади. У расмий эълон қилинган кундан бошлаб 18 ой ўтгач амалга киритилади.
Дарахтлар кесилишига мораторий қандай амалга оширилади
Ҳукумат томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг 78 номдан иборат рўйхати тасдиқланди ҳамда улар кесилишига мораторийни амалга ошириш тартиби белгиланди.
Оролбўйида агро ва экотуризм лойиҳаси ишга туширилади
“My garden in the Aral Sea” ("Оролдаги боғим") - Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган лойиҳа.
Олиб кириладиган транспорт экологик сертификатлашдан қандай ўтказилади
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган «М» ва «N» тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тасдиқланди.
Чиқинди полигони турар жойлардан 500 метр нарида жойлаштирилади
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома тасдиқланди.
Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамаси 21.11.2019 йилдаги “Тошкент вилоятида ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 931-сон қарорни қабул қилди.
ННТ аъзоси бўлмаган шахслар ҳам ов қилиш ва балиқ тутишга ҳақли
«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 21 ноябрда депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди, бироқ моддама-модда муҳокамадан сўнг лойиҳа масъул қўмитага қайтарилди.
Давлат экология қўмитаси Стокгольм конвенциясига риоя этилишини назорат қилади
Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган белгиланди.
2020 йил охирига қадар қимматбаҳо кўчатларни кесиш тақиқланди
Президентнинг 30 октябрдаги Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилди.
Ноёб «Урунғоч» кўли қўриқланадиган бўлди
Вазирлар Маҳкамасининг “Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.