Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Инсон аъзолари билан савдо қилиш жиноий тартибда таъқиб қилинади

29.08.2017

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини  ва Жиноят кодексига тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳалари ҚҲТБТ порталида муҳокама учун очиқ.

 

Хусусан, “Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси:

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг соҳадаги ваколатини;   
  • амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар, тартиб ва чора-тадбирларни;
  • донорлар ва реципиентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.

 

Шу билан бир қаторда Жиноят кодексини иккита модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.

 

1-инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишга мажбур қилиш ёки ноқонуний ажратиб олиш. Ушбу жиноят учун санкция 3 дан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки худди шу муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан озодликдан маҳрум қилишдан иборат. Оғирлаштирувчи ҳолатлар 5 дан 8 йилгача, одам ўлими эса 8 дан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

 

Маълумот учун: инсон аъзоларини ажратиб олишга мажбур қилиш ёки ноқонуний ажратиб олиш учун санкциялар Беларусь, Қозоғистон, Россия ва бошқа қатор хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилигида кўзда тутилган.

 

2-инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларига нисбатан битим тузиш 3 дан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки худди шу муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади. Жиноят такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган тақдирда, айбдорлар 5 дан 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда миллий қонунчилигимизда инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган (ЖК 133-моддаси).

 

Лойиҳалар ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум