Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Фармацевтика ЭИЗларга сув, газ ва электр тортиб келинади

19.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2017 йилдаги 691-сон қарори билан 2017 — 2019 йилларда «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ ҳудудларида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастури маъқулланди.

 

Ҳужжат автомобиль йўллари, сув таъминоти, канализация ва ирригация тизимлари, электр, газ таъминоти ва телекоммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлашни кўзда тутади. Ҳаммаси бўлиб дастурга умумий молиялаштириш миқдори 29 млрд. сўмдан ортиқ  69 та лойиҳа киритилган.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари шу мазмундаги ҳужжат “Ургут” ЭИЗ, “Ғиждувон” ЭИЗ, “Қўқон” ЭИЗ ва “Ҳазорасп” ЭИЗга нисбатан қабул қилинган эди.

 

Қарор билан ваколатли органларга тегишли топшириқлар берилган ҳамда қатор ташкилий масалалар тартибга солинган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.