Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

«Совпластитал» давлат корхонасига айланди

01.11.2017

Вазирлар Маҳкамасининг  24.10.2017 йилдаги 872-сон ««Sovplastital» МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

«Sovplastital» ҚК устав капиталидаги 96,67 фоиз миқдоридаги улушга давлатнинг мулк ҳуқуқи эътироф этилиб, «Sovplastital» МЧЖга айлантирилди. Бу ташкилот фаолиятининг паст кўрсаткичлари билан боғлиқ, хусусан:

  • ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланилмаганлиги;
  • ҳаридоргир экспортбоп ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилмаганлиги;
  • иш ўринлари камайгани ва бошқалар.

 

Жамиятнинг давлат олдидаги қарздорлиги туфайли «2-сон ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари» бинолари (биноларнинг бир қисми) ва иншоотлари туташ ҳудуд билан бирга (Тошкент шаҳар, Бунёдкор кўчаси, 29-уй) Тошкент шаҳри ҳокимлигига берилди.

 

Кейинчалик объект Чилонзор кичик саноат зонасига берилади. Унинг негизида КСЗ ташкил этиш режалаштирилган.

 

Йил сўнггига қадар қуйидагилар тасдиқланади:

  • КСЗ томонидан амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар рўйхати;
  • фойдаланилмаётган активларни оптималлаштиришни назарда тутувчи 2017-2018 йилларда «Sovplastital» МЧЖ қувватларидан фойдаланишни ошириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 25.10.2017 йилда кучга кирди. 


 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Ленара Хикматова.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах