Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Кимнинг бизнес ташаббуси давлат томонидан қўллаб-қувватланади

06.11.2019

Читать на русском языке

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3192, 4.11.2019 йил).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 13.08.2019 йилдаги ПФ-5780-сон Фармони билан Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди, унинг вазифаларидан бири аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишда уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Молиявий ёрдам кафилликлар ва кафолатлар, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида кўрсатилади.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан аҳолининг молиявий ёрдам кўрсатиладиган тоифалари рўйхати тасдиқланди. Унда 8 та позиция мавжуд:

  • ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар (эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун – 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш);
  • 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар, шунингдек кўп болали ота-оналар;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
  • одам савдоси қурбони бўлган шахслар;
  • кам таъминланган оиланинг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
  • меҳнат органлари томонидан ишсиз деб эътироф этилган шахслар;
  • меҳнат миграциясидан қайтган шахслар. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.