Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Маданият ва туризм вазирлиги қайта ташкил этилди

28.07.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 27.07.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-114-сон Фармони қабул қилинди.

 

Президентнинг 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–14-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар ташкил этилади:

  • Маданият ва туризм вазирлиги негизида Маданият вазирлиги;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси.

 

Маданият вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари:

  • маданият ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
  • маданият ва санъат, шу жумладан, театр, кино, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантириш;
  • маданият ва санъат ҳамда кино санъатидан унумли фойдаланган ҳолда ижодий рақобатни ривожлантириш;
  • номоддий маданий меросни ўрганиш ва асраб-авайлаш;
  • маданият соҳаси инфратузилмасини модернизация қилиш, халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш ва бошқалар.

 

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш ва қайта номлаш дастури;
  • Маданият вазирлиги тизимида янги ташкил қилинаётган муассасалар рўйхати;
  • Вазирликнинг ташкилий тузилмаси;
  • Кинематография агентлигининг ташкилий тузилмаси;
  • Маданият ва санъат соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.07.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.