Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Бойсун баҳори” фестивали апрелда ўтказилади

08.02.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2022 йилдаги “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 59-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта апрель ойида Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали ўтказилади.

 

“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Низом билан фестивални ўтказиш шартлари, шу жумладан, унда фольклор жамоалари (фольклор санъати бўйича 12 нафардан, миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати йўналишида 4 нафардан ошмаган ҳолда) томонидан ўз дастурларини намойиш этиш талаблари белгиланди.

 

Шунингдек, фестиваль иштирокчиларини 9-11 нафар етакчи мутахассислардан иборат таркибда тузиладиган ҳакамлар ҳайъати ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 10 баллик тизим бўйича баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш мезонлари белгиланди.

 

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

  • 30%и — республика бюджетидан Маданият вазирлигига маданий тадбирлар учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига;
  • 70%и - Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум