Қонунчиликка (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун) киритилган ўзгартиришларга биноан ишлар ва хизматларни текин асосда олишда солиқларни барча тараф тўлайди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Фақат мол-мулк эмас, балки иш ва хизматлар ҳам текин асосда бўлиши мумкин
Фақат мол-мулк эмас, балки иш ва хизматлар ҳам текин асосда бўлиши мумкин
09.01.2017
СКнинг 135-моддасида солиқ солиш мақсадларида текин асосда олинган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар қийматини аниқлаш тартиби акс эттирилган. Амалиётда текин асосда олинган иш ёки хизматларнинг қийматини аниқлашда мураккабликлар ва низоли вазиятлар келиб чиқарди. Баъзан уларга ҳатто солиқ солинмасди.
Турлича талқин қилишни бартараф этиш мақсадида мазкур моддага қўшимчалар киритилди, уларга кўра текин асосда олинган иш ва хизматларнинг қиймати ҳам текин асосда олинган мол-мулк қийматини аниқлаш тартиби каби аниқланади.
Тегишли қўшимчалар СКнинг 355-моддасига ҳам киритилди. Энди текин асосда олинган ишлар ва хизматларга нафақат уларни олган юридик шахслар, балки уларни бажарган тараф ҳам ЯСТ солади.
Бундан ташқари, текин асосда ёки олинганидан паст нархда берилган товарлар қийматини аниқлашда, ЯСТ солиш мақсадида ушбу товарлар қийматига уларни олиш учун сарфланган харажатлар ҳам киритилади (масалан, ташиш, юклаш-тушириш, сақлаш ва ҳоказо).
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Фоизларга харажат йўқми – солиқ тўланг
Янги сонларда ўқинг
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
- Касса инвентаризациясини қандай ўтказиш керак
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»
- Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди
- Аутсорсинг компаниясига ЭРИ қандай берилади
- Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги нималар билан шуғулланади
- Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларда меҳнат муносабатларининг қандай белгилари бўлмаслиги керак
- ЭРИни аутсорсерга топширмоқчи бўлсангиз, нимани кўзда тутиш лозим
- Рўйхатдан ўтиш барча учун мажбурий
- Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди