27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) тузатишлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Фоизларга харажат йўқми – солиқ тўланг
Фоизларга харажат йўқми – солиқ тўланг
28.12.2016

Юридик шахслар бўш пул маблағларини кўпинча бир-бирларига заём ёки қайтариладиган молиявий ёрдам тариқасида вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим қилишади. Солиқ органлари бунга текин мулкий ҳуқуқ кўринишидаги даромадлар манбаи деб қарашган. Бунда СКда бундай даромадни аниқлашнинг қоидалари келтирилмаган, солиқчилар эса даромадни МБнинг қайта молиялаштириш ставкасига асосан ҳисоблашган. Даромаднинг пайдо бўлиши ва солиқлар тўланиши учун асосларни кўрмаган солиқ тўловчилар эса бунга рози бўлишмаган.
СК 135-моддасига киритилган қўшимчалар ҳаммасини ўз ўрнига қўяди. Уларга кўра қарз олувчининг пул маблағларидан текин фойдаланиш ҳуқуқидан олган даромадлари Марказий банк томонидан заём (молиявий ёрдам) суммаси олинган кунда ўрнатилган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.
МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан пастроқ фоиз ўрнатилган заёмлар бўйича солиқ солиш базасини аниқлашда ҳам худди шу ставка қўлланади.
Мазкур қоидалар кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитлар, шунингдек, норезидентлар томонидан тақдим этиладиган заёмларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз
Мавзуга оид материаллар:
Сенат солиқ ва бюджет сиёсатига ўзгартиришларни муҳокама қилди
Янги сонларда ўқинг

- 1 майдан нималар ўзгаради
- Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда
- Яна хабардор қилиш тартиб-таомили ҳақида
- Янги қоидалар бўйича фойдаланилмаётган мол-мулк объектлари қандай аниқланади
- «Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керак

- Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
- «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи нима?
- Маҳаллий корхоналар мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
- «Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатишга доир тартиб-таомилларни такомиллаштириш тўғрисида»