Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳуқуқбузарлик учун ерни олиб қўйиш – суд орқали

24.12.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари кучайтирилишига йўналтирилган тузатишлар тўплами имзоланди (23.12.2020 йилдаги ЎРҚ-656-сон Қонунга қаранг).

 

Қонун ҳужжатларида ер участкаларини қуйидагилар учун олиб қўйишнинг янги механизми қайд этилди:

 

а)  давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, жумладан кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш ва мулкдорларга – жисмоний ва юридик шахсларга зарар ўрнини қоплаш. Ушбу тартиб бизнинг илгариги материалларимизда – бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда батафсил таърифланган;

 

б) ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда (ЕКнинг 36-моддаси 1-қисми 6-11-бандлари). Бу ерда суд тартиби жорий қилинади. Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгаси ёки ердан фойдаланувчини огоҳлантирган ҳолда уни берган органга ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида тақдимнома киритади. У бир ой муддатда тегишли даъво аризасини судга киритади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 24.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум