Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди

17.08.2017

 

Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ–3179-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси 1996 йилда «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясининг Республика давлат дон инспецияси негизида ташкил этилган.

 

Ҳужжат билан Давлат дон инспекциясининг янгиланган ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппарати тузилмаси ҳамда ҳудудий инспекцияларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди.

 

Муассасанинг асосий вазифаларига қуйидагилар киритилган:

  • дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари давлат ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ва нобудгарчилиги камайтирилиши таъминланиши, давлат ресурслари учун харид қилинадиган дон ва уруғлик, дуккакли дон, мойли ўсимликлар миқдори ва сифати ҳамда дон етиштириш, ғалла қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида улар учун ҳисоб-китоблар тўғри белгиланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини техник тартибга солиш, шунингдек, қабул қилиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш усуллари соҳасида норматив-техник ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини мунтазам назорат қилиб бориш;
  • республика ичида ташиш, давлат резервини жойдан жойга кўчириш, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш чоғида сифат сертификатларини берган ҳолда дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифатини албатта давлат инспекциясидан ўтказиш;
  • дон етиштирувчиларга ҳамда донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, ўрнатилган қоидалар ва талабларнинг бузилишига йўл қўймаслик бўйича улар билан тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш;
  • мамлакат ичида фойдаланиладиган ва экспорт-импорт операцияларида дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати бўйича юзага келган низоли масалаларни ўз ваколати доирасида ҳал қилиш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16