Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчиликдаги янгиликлар

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ўзгарди

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ўзгарди

Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 декабрда 2090-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Ягона ер солиғи ставкаси пасайтирилди

Ягона ер солиғи ставкаси пасайтирилди

Ягона ер солиғи ставкаси 6 марта пасайтирилди. 2016 йил 1 январдан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 0,95% миқдорида белгиланди

Ставкалари ўзгаришсиз қолган солиқлар ва мажбурий тўловлар

Ставкалари ўзгаришсиз қолган солиқлар ва мажбурий тўловлар

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан 2016 йил учун солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ставкалари тасдиқланди

Акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим қилиш ва тўлаш тартиби ўзгарди

Акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим қилиш ва тўлаш тартиби ўзгарди

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан Солиқ кодексига акциз солиғи бўйича ўзгартиришлар киритилди

Хизмат соҳаси корхоналари учун ЯСТ ставкаси пасайтирилди

Хизмат соҳаси корхоналари учун ЯСТ ставкаси пасайтирилди

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан хизмат соҳаси корхоналари учун 5% миқдорида ЯСТ ставкаси белгиланди

ЖШДС ставкаси пасаяди. Бундан ким фойда кўради?

ЖШДС ставкаси пасаяди.  Бундан ким фойда кўради?

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шкаласининг иккинчи ставкаси 1 фоизга пасаяди. 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 7,5% миқдорида белгиланди

2016 йилда ЯИТни эски ставка бўйича, суғурта бадалларини янги ставка бўйича тўлаймиз

2016 йилда  ЯИТни эски ставка бўйича, суғурта бадалларини янги ставка бўйича тўлаймиз

Фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси оширилди. 2016 йил 1 январдан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 7,5% миқдорида белгиланди

Божхона божлари ставкаларига тузатиш киритилди

Божхона божлари ставкаларига тузатиш киритилди

Президентнинг “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 05.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон Қарори билан тасдиқланган Импорт божхона божи ставкаларига янги позициялар қўшилди ҳамда мавжуд айрим позицияларга ўзгартиришлар киритилди

Идоравий ўқотар қуролга эга шахслар ўқитилади

Идоравий ўқотар қуролга эга шахслар ўқитилади

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Концерт-томоша фаолиятига лицензия олиш тартибига ўзгартириш киритилди

Концерт-томоша фаолиятига лицензия олиш тартибига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 9.12.2015 йилдаги 354-сон Қарори билан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қатор ҳужжатлар тасдиқланди

Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 4.12.2015 йилдаги 353-сон Қарори билан 2016–2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича тадбирлар комплекси тасдиқланди

Янги йилдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради

Янги йилдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (АВ томонидан 10.12.2015 йилда 2738-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2016 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун, пиводан ташқари, энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланади

Паспортчиларни ХУМШдан маҳалла фуқаролар йиғинларига ўтказишади

Паспортчиларни ХУМШдан маҳалла фуқаролар йиғинларига ўтказишади

Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 11 декабрдаги 1089-сон Қарори билан Тошкент шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари штат жадвалига паспорт масалалари билан шуғулланувчи биттадан штат бирлигини киритиш ҳақидаги таклиф маъқулланди

Пойтахтнинг бутун турар жой фонди учун уй дафтарлари юритилади

Пойтахтнинг бутун турар жой фонди учун уй дафтарлари юритилади

Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 11 декабрдаги 1088-сон Қарори билан мулкчилик шаклидан қатъи назар Тошкент шаҳридаги турар жой объектларида рўйхатга олинган шахсларни қайд этувчи «уй дафтари» жорий этилди

Фуқароликдан чиқаётганларга армиядан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома берилади

Фуқароликдан чиқаётганларга армиядан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома берилади

Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқнома тасдиқланди

Статистика ҳисоботини 2016 йилда янги шакллар бўйича топширамиз

Статистика ҳисоботини 2016 йилда янги шакллар бўйича топширамиз

Давлат статистика қўмитасининг қарори билан 2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди

Электр ҳисоблагичларни қиёслаш билан ким ва қандай шуғулланади

Электр ҳисоблагичларни қиёслаш билан ким ва қандай шуғулланади

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг қўшма қарори билан Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Айрим ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим бепул берилади

Айрим ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим бепул берилади

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан Радиотехник ва электрон буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари тасдиқланди

Магистрантлар томонидан стажировкани ўташ тартиби тасдиқланди

Магистрантлар томонидан стажировкани ўташ тартиби тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Телекоммуникация операторлари ХУМШ билан қандай ўзаро ҳамкорлик қилади

Телекоммуникация операторлари ХУМШ билан қандай ўзаро ҳамкорлик қилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум