Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uzДо 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uz

100 000 сўмлик купюра 25 февралдан муомалага чиқарилади

18.02.2019

Читать на русском языке

Марказий банк 2019 йилнинг 25 февралидан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнота кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилиши тўғрисида маълум қилди.

 

Қиймати 100 000 сўм бўлган банкнотанинг мавзуси (тематикаси) буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек фаолияти ва унинг астрономия фанидаги ютуқларига бағишланган.

 

Банкнотанинг ўлчами 144 х 78 мм бўлиб, махсус ҳимояланган қоғозда чоп этилган. Банкнотанинг ўнг тарафидаги оқ овал қисмида Мирзо Улуғбек сурати кўринишидаги локал сув белгиси ва 100 000 рақами кўринишида филигран сув белгиси жойлашган.

 

 

Банкнотанинг ўнг тарафидаги қоғоз қатламида кенглиги 5 мм 3D эффектга эга бўлган, юқори ҳимояли, шўнғувчи, банкнотанинг устки қатламига чиқувчи ҳимоя ипи жойлаштирилган. Ёруғлик манбаида ип тўлиқ кўринишга эга бўлиб, банкнотанинг исталган қиялик кўринишида ипдаги тасвирларда силжиш эффекти пайдо бўлади. Олд ва орқа томонларининг фони асосан оч жигарранг ва ҳаво рангларидан иборат.

 

Банкнота олд томонининг чап қисмида Мирзо Улуғбек ҳайкали тасвирланган. Банкнотанинг юқори қисмининг чап тарафида ранги ўзгарувчан 100 000 рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчагида қаралганда унинг ранги қирмизи рангдан жигаррангга ўзгаради.

 

Банкнотанинг қуйи қисмининг чап тарафида орнаментал тасвир асосида (фонида) «UZB» кўринишидаги яширин тасвир мавжуд бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўринади. Банкнотанинг чап томонида жойлашган яшил рангдаги махсус элемент кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалиги ҳисобига банкнотанинг қийматини аниқлаш мумкин.

 

Банкнотанинг юқори қисмида, ҳайкалнинг ўнг томонида кўп функцияли устурлоб («Астраляби») астрономик асбоби тасвири жойлашган ва у регистр вазифасини бажариб, «олд» ва «орқа» томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади, ёруғликка қаратилганда орқа томондаги рангли фон билан тасвир мукаммалашади. Банкнота юқори қисмининг ўнг томонида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни мавжуд. Банкнотанинг юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг Герби жигаррангда акс эттирилган.

 

Банкнотанинг ўрта қисмида қуёш системаси схемаси жойлашган бўлиб, унинг ранги кўриш бурчагига қараб бронза рангидан яшил рангга ўзгаради. Орбита доирасида қуёш системаси сайёралари ва олтита кичик сайёралар турли ўлчамдаги саккиз қиррали юлдузчалар кўринишида жойлашган. Уларнинг ранги ҳам маълум қияликда ўзгарувчан хусусиятга эга. Орбиталар доираси периметри атрофида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмаси кўринишида такрорланувчи микроматн мавжуд.

 

Банкнота қуйи қисмининг марказида «BIR YUZ MING SO’M» матни жойлашган бўлиб, унинг остида «O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART» ёзуви акс этган.

 

Банкнота пастки ўнг бурчагидаги 100 000 рақами икки хил, яъни жигарранг ва яшил рангда аниқ чегараланган ҳолда босилган. Банкнотанинг лотин алифбосидаги икки ҳарфли серияси ва етти хонали сондан иборат рақами икки жойда босилган бўлиб, қуйи қисмининг ўнг томонидаги бўёқ ферромагнит, чап қисмдаги рангли майдондаги люминесцер хусусиятига эга.

 

Банкнота орқа томонининг чап қисмидаги овал шаклдаги майдонда ҳам локал сувли белгисини кўриш имконияти мавжуд. Чап томонининг юқори бурчагида гильошир розетка майдонида банкнота муомалага чиқарилган йил кўрсатилган. 

 

 

 

Банкнотанинг марказида жигаррангда Мирзо Улуғбек обсерваторияси тасвирланган ва унинг устида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни туширилган. Банкнотанинг қуйи қисмида кўк рангда 100 000 рақами, «BIR YUZ MING SO‘M» ёзуви ҳамда уларнинг тагида «O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI» матни жойлашган. Мазкур тасвирлар ва банкнотанинг юқори қисми ўнг бурчагидаги 100 000 рақами металлограф босма усулида (бўртмалиги сезиладиган) бажарилган.

 

Банкнотанинг ўнг томонида қўш ёйли квадрант астрономик асбоб тасвирланган. Банкнота марказида Ўзбекистон Республикаси харитасининг чегараси акс эттирилган бўлиб, унда буюк олим Мирзо Улуғбек ўз илмий фаолиятини олиб борган Самарқанд шаҳрининг жойлашган ўрни белгиланган. Хаританинг фони узлуксиз равишда такрорланувчи «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» микроматни билан тўлдирилган.

 

Муомалага чиқарилаётган қиймати 100 000 сўм бўлган пул белгиси, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.