Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

100 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилади

16.01.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Сенати 2019 йил 15 январда юз минг сўмлик номиналдаги банкнота намунаси ва дизайнини маъқуллади, дея хабар беради Марказий банк.

 

Йирикроқ номиналдаги банкнота (фотосуратда, манба: Народное слово online):

  • нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;
  • уларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;
  • аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;
  • миллий валютанинг банкнота қаторини оптималлаштириш мақсадида Марказий банк томонидан муомалага чиқарилмоқда.

 

Янги банкноталар амалдаги мавжуд пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.

 

100 минг сўмлик купюранинг тавсифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_