Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

1 февралдан қандай ўзгаришлар бўлди

03.02.2020

Читать на русском языке

 

Тўловлар индексацияси, спорт соҳасидаги таълим тизими ислоҳотлари ҳамда бизнес учун бир қатор позитив янгиликлар – 2020 йил 1 февралдан кучга кирган Ўзбекистон қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ана шулардан иборат.  

 

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар оширилди

 

Индексация миқдори 7%ни (1,07 баравар) ташкил этади. Натижада 1 февралдан МҲЭКМ 679 330 сўм (тегишинча, янги тариф сеткаси жорий этилади), пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 238 610 сўм, энг кам пенсия ва болалигидан ногиронларга бериладиган нафақа – 466 680 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга қобилиятсиз фуқароларга бериладиган энг кам нафақа миқдори – 286 390 сўмни ташкил этди.

 

Ушбу санадан Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим ижтимоий тўловларнинг янги қийматлари амал қилишни бошлади (батафсил қаранг).

 

Бунда базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолди – 223 000 сўм. Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар оширилиши солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва БҲМга боғлиқ бошқа тўловларни индексациялаш билан боғлиқ бўлмади.

 

Ер участкаларини хусусийлаштириш тажрибаси якунланади

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 мартидан «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун кучга киради. Унда қайд этилган тартибни дастлаб Сирдарё вилоятида тажриба тариқасида синаб кўришга қарор қилинди. Пировардида қонун чиқарувчиларда барча ижобий ва салбий жиҳатларни таҳлил қилиш имкони бўлади, зарурат бўлганда, қонун нормаларига кейинчалик номувофиқликлар бўлмаслиги учун тузатишлар киритилиши мумкин.

 

Бизнесга – қўшимча қулайликлар

 

2020 йил 1 февралдан «Doing Business» рейтингида мамлакатимиз позициясини яхшилаш бўйича ишлар доирасида:

  • экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади;
  • санитария-эпидемиология ва ветеринария, фитосанитария ва экологик назоратини ўтказиш учун ундириладиган тўловлар миқдори Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
  • юридик шахслар даъво аризаси ва унинг иловаларини жавобгар ҳамда иқтисодий судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юборишга ҳақли бўлади.

 

Тутчилик ва ипакчиликка –­ субсидиялар

 

Қуйидагиларга Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади:

  • томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир гектарга 8 млн сўмгача;
  • майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни ҳамда дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 млн сўмгача.

 

Алкоголь ­– органолептик баҳолашга 

 

1 февралдан бошлаб алкоголли маҳсулотларни органолептик баҳолашни ўтказадиган махсус республика комиссияси ўз фаолиятини бошлайди. Органолептик баҳолаш – бу инсон сезги аъзоларининг ўрганилаётган объект сифатидаги маҳсулот хусусиятларига бўлган жавоб реакцияси, яъни инсон сезги аъзолари ёрдамида – кўриш, ҳид билиш, таъм сезиш, ушлаб кўриш орқали маҳсулот сифатини (ҳиди, таъми, ранги ва бошқаларни) текширишдан иборатдир.

 

Спортда – янги талаблар ва имтиёзлар 

 

2020 йил 1 февралдан олимпия спорт турлари бўйича республика спорт мусобақалари иштирокчилари допинг-тестларни топширишни бошлайдилар. Турли мусобақалар ғолиблари, совриндорларига бир йўла қўшимча рағбатлар берилади. Улар учун пул мукофотлари ҳамда спорт ва муддатидан олдин илмий унвонлар бериш жорий этилади.

 

БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонада ва АҚШдаги Бош консулхонада штат кенгайтирилади 

 

2020 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси штатлар жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тегишли равишда ўзгартирган ҳолда тегишлича ҳайдовчи-механик ва биринчи котиб қўшимча лавозимлари киритилади.

 

Олег Заманов.