Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • 1 гектардан ортиқ участкага эга ЯСТ тўловчилар ер солиғи ҳисоб-китобини қачон тақдим этади

1 гектардан ортиқ участкага эга ЯСТ тўловчилар ер солиғи ҳисоб-китобини қачон тақдим этади

09.02.2018


1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга бўлган ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўловчилар томонидан ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатлари аниқлаштирилди.

 

Умумий майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилар 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ер солиғи тўлашлари шарт (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 7-банди). 10 январача улар ер участкаси жойлашган жой бўйича солиқ хизмати органларига ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишлари лозим эди (СКнинг 285-моддаси).

 

2018 йил 6 февралдаги Ахборот билан Молия вазирлиги ва ДСҚ 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчиларни ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни ЯСТ тўловчилар томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлангандан кейин топширишлари ҳақида хабардор қилади.

 

Бинобарин, 10 январгача ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этмаганлик учун умумий майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга ЯСТ тўловчиларга нисбатан ҳеч қандай санкциялар қўлланилмайди.

 

 

Татьяна Белоусова.