Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

1 июлдан бошлаб Ўзбектелеком хизматларига янги тарифлар жорий қилинади

10.06.2016

Алоқа миллий оператори ўз расмий сайтида телекоммуникациянинг универсал хизматлари учун янги тарифлар ўрнатилиши тўғрисида хабар берди.

 

“Ҳозирги кунда телекоммуникациянинг универсал хизматлари истеъмолчиларга маҳаллий телефон алоқаси ва халқаро телефон сўзлашувлари учун 2015 йил 1 июлдан амалга киритилган тарифлар бўйича тақдим қилинмоқда” – деб қайд этилади “Ўзбектелеком” АК хабарида.

 

Нархларнинг оширилишига асос сифатида, хусусан, “амалдаги тарифлар жорий қилинган пайтдан бошлаб энг кам иш ҳақи, электр энергияси, коммунал хизматлар учун тарифлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа харажатлар ошганлиги” хабар берилаётир.

 

Бунда қайд қилинишича, телекоммуникациянинг универсал хизматларига янги тарифлар киритилиши билан барча илгари жорий қилинган телефон тармоғидан фойдаланиш ва телефондан фойдаланганлик учун тўлов бўйича имтиёзлар сақланади.

 

Янги тарифлар билан шу ерда танишиш мумкин. Бунда қайд қилиш жоизки, телекоммуникация хизматлари учун тарифларнинг оширилиши ўтган йили айнан шу вақтда амалга оширилганди.