Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

1 майдан нималар ўзгаради

28.04.2023

Norma.uz портали 2023 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

 

Жарималарга чегирмалар тақдим этилмоқда

 

Ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 % ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70% ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

 

Айрим қурилиш материаллари божхона божидан озод қилинади

 

2025 йил 1 январга қадар импорт қилишда айрим қурилиш материаллари ва хомашёларга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.  

 

Ишсизларга ипотека кредитлари берилади

 

Банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал харажатларини инобатга олувчи скоринг тизимини жорий қилишга рухсат этилади.

 

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»даги шахсларга тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахслар айрим товарларнинг харидини амалга оширганда ва ушбу харидни махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказганда, уларга ҳар ой якуни билан харид суммасидан тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.

МҲЭКМ ва БҲМ оширилмоқда

 

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 % га оширилади.


Жисмоний шахслар айрим воситачилик йиғимларидан озод этилади

 

Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган айрим тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

 

Ногиронлиги бор болаларнинг ота-оналарига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади

 

Тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахсга) ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади, жумладан:

  • стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар (ота-онаси ва бошқалар) учун даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиш йўлга қўйилади.

Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича талаблар кучга кирмоқда

 

Фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинмоқда.

 

Барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 % ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади. 

 

Жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалар бўйича электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилади

 

Тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун  электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишади ва расмийлаштиришади.

 

Банк ҳисобварақаларини масофадан очиш имконияти яратилади

 

Тижорат банкларига  ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда ЯТТларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат этилади.

 

Юридик шахсларга  электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиришга рухсат этилади.

 

Дори нархлари устидан мониторинг ўрнатилади 

 

Дори воситаларининг чакана савдосида жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида: 

  • жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дори воситалари учун дорихоналар томонидан тақдим этиладиган харид чекининг фискал белгиси матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда дори воситалари нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади;
  • матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш натижасида дори воситаларининг чакана нархларига белгиланган устамалар ошириб қўлланилганлиги аниқланган тақдирда, тегишли чора кўриш учун бу ҳақида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органига автоматик равишда хабар юборилади;
  • харид чеки бўйича нарх дори воситасининг чакана референт нархидан ортиқ деб топилганда, ушбу маълумот асосида ўтказилган текшириш якунига кўра ҳуқуқбузардан белгиланган тартибда жарима ундирилади.

 

Республиканинг барча худудларида имтиёзли транспорт карталари берилади

 

Имтиёзли карталарни олиш учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш зарур.

 

“Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўгрисида” Қонунга мувофиқ қуйидагиларга шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилган:

  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
  • Афғонистонда ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналмилалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
  • ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
  • Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
  • ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс.

        

Собир Нурбердиев.