Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета
.

1 январдан нималар ўзгаради

28.12.2023

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2024 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

 

 Темир йўлда юкларни ташишда берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда


Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар бекор қилинади, икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар бундан мустасно.

 

Шунингдек, юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади.

 

Оилавий тадбиркорлик учун кредитлар алоҳида шартларда берилади

  

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4%лик пункт юқори ставкада ажратилади.

 

Хоразм вилоятининг мактаб ўқувчиларига планшетлар тарқатилади

 

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланади.

 

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади

 

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.

 

Пойтахтда давлат тиббий суғуртаси жорий этилади

 

Тошкент шаҳрининг тиббиёт муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва касаллик гуруҳлари бўйича дори воситалари рўйхатини назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади.

 

Хотин-қизларни касбга ўқитишда ёрдам кўрсатилади

 

 Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қайта касбга тайёрлаш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

 

Иқтисодий фаолиятни молиявий қўллаб-қувватлаш кучайтирилади

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50% миқдорида субсидия берилади.

 

Давлат улуши 50%дан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5%ини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш тартиби жорий этилади.

 

Изланиш ва ривожланиш (R&D) марказлари учун улар ташкил этилган кундан бошлаб 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумма миқдорининг 1% тўланади, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1% миқдорида ҳисобланади.

 

Педагогик кадрларга категориялар янгича тартибда берилади

  

Давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

 

Умумий ўрта таълим муассасалари директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар лавозимидан озод этилади

 

Рақамли технологиялар вазирлиги айрим функцияларини хусусий секторда ўтказади

 

Хусусий секторга вазирликнинг қуйидаги функциялари ўтказилади:

  • алоқа соҳасидаги бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • алоқа соҳасидаги маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларни лойиҳалаштириш.

 

Шунингдек, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси томонидан ҳар 6 ойда инсон омилисиз шаклланадиган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ЯИДХПдаги рақамли хизматлар ва сервислардан қониқиш даражаси рейтинги эълон қилиб борилади.

 

 Пенсия таъминотида ўзгаришлар

 

Пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади.

 

Кредиторлар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилади.

 

Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик берилади.

 

Гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80% миқдорида белгиланади (мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 % паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади).

 

Ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди.

 

Қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиёти бекор қилинади.

 

5 та худудда йўловчиларни ташиш тизими «брутто-шартнома»ларга ўтказилади

 

Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида мунтазам шаҳар автобус йўналишида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими ишга туширилади.

 

Маъмурий судларга даъво киритишда давлат божи ундирилмайди

 

Маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

 

Ўрмон фонди ерлари ижарага «E-ijara» орқали берилади

 

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «E-ijara» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

 

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини «E-auksion» платформаси орқали ижарага беришда қуйидаги ҳолларда ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланилади.

 

Собир Нурбердиев