Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 августа надо сдать три отчета и уплатить налоги - читатйе на buxgalter.uzКогда работодателю придется доплатить по договору ОСГОР - читайте на buxgalter.uzЕсть ли проблемы со сдачей электронной отчетности - читайте на buxgalter.uzКакую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uz

2016 йил сайёҳлик тақвими ишлаб чиқилмоқда

18.11.2015

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси “2016 йил сайёҳлик тақвимини” шакллантираяпти. Шу муносабат билан у соҳа корхоналарига таклиф билан мурожаат қилмоқда.

 

Хабарда қайд қилинишича,  “2016 йил сайёҳлик тақвими” Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш, тадбирда иштирок этиш тизимини ривожлантириш, чет эллик сайёҳларни ушбу тадбирларга кўпроқ жалб қилиш ҳамда маданий, этнографик, экологик, спорт ва бошқа турдаги тадбирларни ўз ичига олган саёҳат дастурларини йўлга қўйиш мақсадида ишлаб чиқилаётир.

 

Тақвимга киритиладиган тадбирлар қуйидагилардан иборат:

 

– миллий фестиваль ва байрамлар;

– театрлаштирилган шоу дастурлар;

– кино, театр, рақс фестиваллари ва тақдирлаш маросимлари;

– мода кўргазмалари;

– ким ошди савдолари;

– мусиқа фестиваллари ва танловлари;

– спорт анжуманлари;

– бизнес соҳасидаги тадбирлар (кўргазма, бизнес форум ва бошқалар);

– илмий-маърифий тадбирлар (конференциялар, семинарлар);

– миллий ошпазлик фестиваллари;

– гуллар фестивали ва намойишлари;

– деҳқончилик ва боғдорчилик маҳсулотлари сайиллари ва бошқалар.

 

Тақвим халқаро сайёҳлик ярмаркалари, кўргазмалар ва тақдимотларда тарқатилади. Тақвимнинг электрон шакли “Ўзбектуризм” МКнинг сайтида ҳамда Ўзбекистонда туризмга бағишланган тармоқ порталида рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган.

 

“Ўзбектуризм” МК барча манфаатдор ташкилотлар, шунингдек хусусий сектор вакилларига мурожаат қилиб, ҳамкорликка чақиради.

 

Агар ташкилот ёки унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан 2016 йилда сайёҳларда қизиқиш уйғотадиган тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилаётган бўлса, уларни Тақвимга киритиш учун Тошкентдаги 233-67-19 телефон рақами орқали “Ўзбектуризм” МКнинг масъул ходимларига мурожаат қилиш мумкин.

 

Мавзуга доир мақола:

 

Ўзбекистонда туроператорлар ва меҳмонхоналар учун онлайн-платформа ишга туширилди