Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

2018 йил августда нафақа қандай ҳисобланади

14.08.2018

Читать на русском языке

2018 йил 8 августдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа амалдаги ЭКИҲнинг 200%и миқдорида ҳисоблаб чиқарилади (7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармонга 1-илованинг 1, 2-бандлари). Ушбу санага қадар у йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилар эди.  

 

Август ойи учун нафақа миқдори қандай ҳисобланади? Аввал нафақани ҳисоблаб чиқаришнинг эски ва янги тартиби амал қиладиган календарь кунлари сонидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинадиган ЭКИҲни аниқлаб оламиз: 

 

 – 1 августдан 7 августгача  – 172 240 / 31 х 7 = 38 892,9 сўм;

 – 8 августдан 31 августгача – 184 300 / 31 х 24 = 142 683,87 сўм;

 – умуман ой учун – 181 576, 77 сўм. 

 

Энди ушбу кўрсаткичнинг икки баравар миқдорини топиш қолди. Нафақа миқдори қуйидагича бўлади: 181 576,77 х 200 % = 363 153,54 сўм.

 

Эътибор беринг! Июль ойида, ЭКИҲ миқдори ўзгарганига қарамай, нафақа йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади, яъни:

 

172 240 х 200 % = 344 480 сўм.

 

Сентябрь ойидан бошлаб у амалдаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади, яъни: 184 300 х 200 % = 368 600 сўм.

 

Дина Селимова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум