Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

2018 йил февраль ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

14.02.2018

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2018 йил февраль ойи учун пенсия ва нафақалар бўйича тўловларни молиялаштириш ҳажмлари тўғрисида хабар берди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги  ПҚ-2753-сон “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 3,1 млн нафардан ортиқ ишламайдиган фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг  февраль ойи учун талаб қилинган маблағлар 2018 йил 12 февраль санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.

 

Шунингдек, ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига асосан жорий йилнинг 14 февралигача молиялаштириб берилди.

 

 

Курс валют

2018-06-19
  • USD:7883.99 (--25.38) сум
  • EUR:9150.95 (--155.21) сум
  • RUB:124.89 (--1.83) сум