Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2018 йил март ойи учун пенсия ва нафақалар бўйича тўловларни молиялаштириш ҳажмлари тўғрисида хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон қарорини ижро этиш, шунингдек 3,1 млн нафардан ортиқ ишламайдиган фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг март ойи учун талаб қилинган маблағлар 2018 йил 9 март санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.