Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Должно ли малое предприятие на общеустановленных налогах сдавать финотчетность ежеквартально? Подробнее – в консультациях на buxgalter.uz

2018 йилда Ўзбекистонга келганлар сони кўпроқ бўлди

31.01.2019

Читать на русском языке

Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сони 2,3 марта ортганлиги таъкидланмоқда, бу эса мамлакатимизда туризм ривожланаётганлигидан далолат беради. 2018 йилда Ўзбекистонга 6,4 млн (2017 йилда – 2,8 млн) киши ташриф буюрган.

 

Республикамизга келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Қозоғистон Республикасидан – 2 456,9 минг киши (умумий сонининг 38,2%и), Тожикистондан – 1 700,7 (26,4%), Қирғизистондан – 1 101,5 (17,1%), Россиядан – 460,2 минг киши (7,2%) эканлиги таъкидланди.

 

Узоқ хорижий давлатлардан эса, Туркиядан – 74,8 минг киши (1,2%), Хитойдан – 37,1 (0,6%), Жанубий Кореядан – 32,7 (0,5%), Ҳиндистондан – 22,2 (0,3%), Германиядан – 19,1 (0,3%) ва Япониядан – 17,2 минг киши (0,3%) ташриф буюрган.

 

Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари қариндошларини йўқлаш (73,2%) бўлган. Сайёҳлик мақсадида келганлар – 7,1%, хизмат юзасидан – 0,9%, даволаниш мақсадида – 0,8%, ишлаш учун – 0,6% ва ўқишга келганлар – 0,2%ни ташкил қилди.

 

Мамлакатимизга келганлар орасида эркаклар 53,1%ни, аёллар эса 46,9%ни ташкил этди.

 

Давлат статистика қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасига келган ва кетган шахслар сони (2018 йил январь-декабрь)» ҳисоботи.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_